Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Нефтчи"нинг Анталия кундалигидан. Жаҳонгир Жиямуродов: "Мени жамоада яхши кутиб олишди"

Баҳо:
+ | -

Бугун ҳам “Нефтчи”нинг Анталиядаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қиламиз.

“Сувон”дан учралган мағлубият
Бугун Жанубий Кореяга қарши ўйин борлиги учун машғулот ўтказилмади. Ниҳоят, маҳаллий вақт билан соат 17:00 да (Тошкент вақти билан соат 20:00)да назорат учрашуви бошланди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Бўлим якунида “Нефтчи” футболчилари ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо қулай имконият қўлдан бой берилди. Биринчи бўлим нурсиз дуранг қайд этилди.

Иккинчи бўлимда ҳам ўйин тенг курашлар остида ўтди. Лекин кореяликлар юзага келган иккита вазиятдан фойдаланиб, якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Назорат учрашуви
“Сувон” – “Нефтчи” 2:0 (0:0)
“Нефтчи”: Қобулжонов, Меҳмонов, Раҳмонов, Эрматов, Фомин, Оника, Олимов, Раҳматов, Муродов, Абдуллаев, Зокиров.
Захира: Ҳасанов, Клецков, Петкович, Жиямуродов, Алижонов, Қодиров, Понамарёв, Расулов, Бобохонов, Музаффаров.

Футболчилар қандай фикрда
Анталия йиғинида қатнашаётган “Нефтчи” жамоаси аъзоларининг фикрларини бериб боришни давом эттирамиз.

Жаҳонгир Жиямуродов: “Нефтчи”да мени яхши кутиб олишди”
Туркияга келишдан олдин “Нефтчи” билан шартнома имзолаган Жиямуродов ҳам қолган футболчилар қатори машғулотларда астойидил меҳнат қилмоқда.

“Аввало, жамоа аъзолари мени яхши кутиб олишганини алоҳида таъкидлашим лозим. “Нефтчи”да ўзимни яхши ҳис этяпман. Анталиядаги машғулотлар қизиқарли тарзда ўтмоқда. Ўйлайманки, қилган меҳнатларимиз бесамар кетмайди”.

Сайдулло Раҳматов: “Бундай йиғинларнинг фойдаси катта”
Ўтган йили ўринбосарлар сафида ёрқин ўйин намойиш этган ушбу ёш ярим ҳимоячи секин аста маҳоратини ошириб бормоқда. Бу борада футболчининг ўзи шундай дейди:

“Шубҳасиз, бу йиғин маҳоратимни янада оширишимга катта ёрдам беради. Ҳар куни машғулотлардан янги нарсаларни ўрганяпман. Футболчи учун мана шундай йиғинларнинг фойдаси беқиёсдир. Янги мавсумда мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламан”.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 08:00, 19.02.2014.
Ўқилди: 3973 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.