Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Уэйн Руни: "ЕЧЛга йўлланмани бу йил юта олмасак, барчасини келаси мавсумда қиламиз"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни "қизил иблислар" билан янги шартнома умзолагани муносабати билан журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Клуб билан узоқ муддатли янги келишувга эришганимдан хурсандман. Жамоам - жаҳондаги энг катта клублардан бири. Мен фаолиятимнинг аксарият қисмини шу ерда ўтказишга азми қарор этдим.

Барчаси ҳал бўлганидан жуда хурсандман: эндт бор эътиборимни футбол ўйнашга қаратишим мумкин.

Мен "МЮ"га ўтганимдан буён мухлислар доим: ҳам яхши, ҳам ёмон кунларимда қўллаб-қувватлаб келишган. Биз ҳали янги шартнома имзоламасимиздан олдин улар бунга ишонишарди.

Клубимиз қайси йўналишда кетаётгани менга маълум. Агар бу мавсум ЕЧЛга йўлланма қўлга киритилмаса, барчасини келаси йил амалга оширамиз. Аммо ҳали йўлланма қўлдан чиқмаганини унутмаслик керак. Рақибларимиз яхши ўйнаяпти, аммо бизнинг таркибимиз ҳам кучли.

"МЮ"ни ёрқин келажак кутмоқда. Мана, қишда Мата сафимизга қўшилди.

Танқидлар энг яхши футболчиларни сафимизга жалб этишимизни шубҳа остига олганди, аммо Хуаннинг ўтиши бу фикрларга барҳам берди. Клубни янги давр кутмоқда. Жамоага янги бошқарувчилар ва ажойиб мураббий - Дэвид Мойес ташриф буюрди", - дейди Руни.

Манба: www.skysports.com
Киритилди: 07:19, 22.02.2014.
Ўқилди: 2749 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.