Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Миржалол Қосимов: «Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ»

Баҳо:
+1 | -

Осиё чемпионлар лигаси "В" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Ал-Фатҳ" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ва Александр Пишур иштирок этишди.

- Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Мақсадимиз Осиё Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этиш. Бунинг учун 1-турданоқ очко йиғишни бошлашимиз керак. Саудия Арабистонига шунчаки келганимиз йўқ. "Ал-Фатҳ" ҳақида гапирадиган бўлсам, жуда тартибли ўйин кўрсатишини айтиб ўтган бўлардим. Жамоанинг ўрта чизиғи ва иккала қанотида тезкор футболчилар тўп тепишади. Олдинги чизиқдаги конголик ва бразилиялик легионерлари кучли. Рақибнинг "Ан-Наср" ва "Ал-Иттиҳод"га қарши уйда ўтказган ўйинларини кўриб чиқдик ва ўзимизга керакли хулосаларни олдик. Эртага иккала жамоага ҳам майдон ҳолати бироз салбий таъсир ўтказиши мумкин. Чунки кеча машғулот ўтказганимизда майдон яхши ҳолатда эмасди. Одатда меҳмонда эришилган дуранг натижага ижобий қаралади. Бироқ биз Саудия Арабистонидан уч очко билан қайтишни истаймиз.

"В" гуруҳида кучли жамоалар йиғилган. Қатарнинг "Ал-Жаиш" жамоаси охирги паллада жуда кучли таркибни жамлади. Эроннинг "Фулад" клуби эса жамоавий ўйин ҳисобида ўз чемпионатида якка пешқадам бўлиб турибди. "Ал-Фатҳ" эса Осиё Чемпионлар лигасида янги ном ва улар бу мусобақани яхши бошлашга интилишади. Бунёдкор эса ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда доимо ўз олдига юксак марраларни қўяди. Қисқаси, бизнинг гуруҳ жудаям қизиқарли. Афсуски, гуруҳ босқичи якунига кўра мусобақа 2та ажойиб жамоа тарк этади, - дейди Миржалол Қосимов.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:47, 24.02.2014.
Ўқилди: 4821 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик