ОФК келгуси мавсумдан бошлаб мамлакатларга ОЧЛ ва ОФК кубоги мусобақаси учун квота ажратишда энди фақат клубларнинг натижаларига эътибор қаратадиган бўлганидан хабарингиз бор (ОФК комиссияси тафтиш ўтказмайди). Бунда терма жамоанинг ФИФА рейтингидаги ўрни ҳам инобатга олинади. Максимал 100 балли тизимда 70 балл клубларнинг сўнгги 4 йилдаги натижалари учун, 30 балл эса терма жамоанинг рейтингдаги ўрни учун ажратилади. Бугун бошланадиган ОЧЛнинг 2014 йилги мавсуми олдидан мазкур коэффициентлар жадвали қандай ҳолатди эканини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Демак, 2015 йил квоталари учун ўринларни ажратишда клубларнинг сўнгги 4 йил — 2011, 2012, 2013 ва 2014 йилдаги натижалари инобатга олинади. Бизда 2011-2013 йиллардаги натижалар бор. Эслатиб ўтамиз, бир мамлакат клублари тўплаган умумий баллни жамоалар сонига бўлиш орқали ўша мамлакатнинг бир йилдаги коффициентлари чиқарилади. ОФК кубогидаги натижалар эса 3га бўлинган ҳолда инобатга олинадиган бўлди.
Қуйида берилаётган жадвалга эътибор қаратишингизни сўраймиз. Ўзбекистон клублари 3 йилда давомида 29 балл жамғаришган. Бу Ғарб минтақасида тўртинчи кўрсаткич бўлиб, терма жамоамизнинг юқори ўрни эвазига биз умумий балларда Қатардан юқорида турибмиз. Бизда умумий балл 57,58, Қатарда эса 51,41. Бешинчи ўринни эгаллаб турган БАА ҳисобида 50,05 балл тўпланган.
ОФК коэффициентлар жадвали. Ғарб минтақаси
№ |
Мамлакат |
2011 |
2012 |
2013 |
2014 |
Жами |
Клуб рейтинг |
FIFA |
МТЖ учун |
ЖАМИ |
ОЧЛ квотаси |
ОФК кубоги |
|||
1 |
С.Арабистони |
16.750 |
23.917 |
18.750 |
0.000 |
59.417 |
70.00 |
450 |
18.51 |
88.52 |
3 |
1 |
|
|
|
2 |
Эрон |
15.250 |
17.000 |
15.333 |
0.000 |
47.583 |
56.06 |
729 |
30.00 |
86.06 |
3 |
1 |
|
|
|
3 |
Ўзбекистон |
8.833 |
9.667 |
10.500 |
0.000 |
29.000 |
34.17 |
569 |
23.41 |
57.58 |
2 |
2 |
|
|
|
4 |
Қатар |
14.333 |
4.500 |
13.250 |
0.000 |
32.083 |
37.80 |
331 |
13.62 |
51.41 |
2 |
2 |
|
|
|
5 |
БАА |
5.000 |
10.500 |
6.250 |
0.000 |
21.750 |
25.62 |
565 |
22.25 |
50.05 |
1 |
2 |
|
|
|
6 |
Иордания |
7.833 |
5.167 |
6.833 |
0.000 |
19.833 |
23.37 |
514 |
21.15 |
44.52 |
1 |
1 |
|
|
|
7 |
Кувайт |
5.444 |
7.000 |
12.667 |
0.000 |
25.111 |
29.58 |
299 |
12.30 |
41.89 |
- |
1 |
1 |
|
|
8 |
Ироқ |
6.444 |
9.000 |
6.167 |
0.000 |
21.611 |
25.46 |
269 |
11.06 |
36.53 |
- |
1 |
1 |
|
|
9 |
Уммон |
1.500 |
3.333 |
3.833 |
0.000 |
8.667 |
10.21 |
426 |
17.53 |
27.74 |
- |
1 |
- |
1 |
|
10 |
Сурия |
2.778 |
5.167 |
7.667 |
0.000 |
15.611 |
18.39 |
196 |
8.06 |
26.46 |
- |
1 |
- |
1 |
|
Жадвалнинг сўнгги қисмида эса ОФК ва ОФК кубогига бериладиган ўринлар сони берилган. Ўз минтақасида 1 ва 2-ўринни эгаллаган мамлакатларга ОЧЛ учун 3+1, 3 ва 4-ўринни эгаллаганларга эса 2+2 кўринишида жой ажратилади. Жадвалда 2-ўринни эгаллаб турган Эрон билан ўртадаги очколаримиз фарқи катта. Шунинг учун 1 ва 2-ўринларга 1 йил ичида кўтарилишимиз қийин. Биз учун муҳими 3-4-ўринлардан пастга тушиб кетмаслик. Шунда келаси йили ОЧЛ учун 2+2 кўринишида квотага эга бўламиз. Яъни, гуруҳ босқичига 2та, саралаш босқичига 2та.
Бу йил ОЧЛда Ўзбекистон номидан фақат “Бунёдкор” иштирок этади. Демак, “қалдирғочлар” тўплаётган очколар тўғридан-тўғри ҳисобимизга ёзилаверади. Очколар бўлинмайди. Барчаси Қосимов шогирдларига боғлиқ – клубда ҳам, терма жамоада ҳам.
Биз эса ОЧЛ ва ОФК кубогининг ҳар бири туридан кейин ушбу жадвални тўлдириб бораверамиз. Ҳар ойда ФИФА рейтинги ҳам ўзгариб боради (юқоридаги жадвалди ФИФАнинг февраль ойидаги рейтинги инобатга олинган). Кўрамиз, йил охирида жадвалнинг қайси поғонасида бўлар эканмиз?!