Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли ракетка устаси Фаррух Дўстов Франциянинг Шербур шаҳрида ўтказилаётган «Челленжер» туркумига кирувчи «Cherbourg Challenger-2014″ яккалик мусобақалари финалига чиқа олмаса-да, муҳим рейтинг очколарини қўлга киритди.
Соврин жамғармаси 64 минг евро бўлган турнирнинг ярим финал босқичида Дўстов франциялик Кенни де Шеппер (дунёнинг 83-ракетка устаси) га 6:7(8), 4:6 ҳисоби билан ютқазиб қўйди.
Энди мусобақаларнинг финалида франциялик теннисчи словакиялик Норбер Гомбосга қарши кураш олиб боради.
Дунёнинг 206-ракеткаси Дустов ушбу мусобқаларда 35 рейтинг очколарига эга бўлди ва келаси ҳафта дунёнинг энг кучли икки юз теннисчилари сафига қўшилиши мумкин. Ҳозирча Дўстов ўзининг энг юқори рейтинг натижасига 2007 йилнинг 30 апрелида эришган эди. Ўшанда у 173 ўриндан жой олган эди.