Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Хитой терма жамоаси Коппа Америкада иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 2015 йилги Копа Америка (Жанубий Америка чемпионати) баҳсларида Осиё вакили – Хитой терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Triballfootball.com хабар бермоқда.

WildEastFootball.net’нинг ёзишича, мусобақада Осиёдан Хитой эмас, балки Япониянинг иштирок этиши кутилаётган эди, бироқ японлар Европа чемпионатларида тўп сураётган футболчиларни безовта қилишни хоҳламагани сабаб, КОНМЕБОЛ таклифига Хитой рози бўлди.

Копа Америка мусобақаларида Жанубий Американинг 10 терма жамоаси ва яна икки меҳмон жамоа – бошқа қитъа вакили иштирок этади. Жумладан, 1999 йилги мусобақаларда Япония терма жамоаси иштирок этган.

Ўтган ҳафта франциялик мутахассис Ален Перрен Хитой миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Мураббий учун дастлабки синов 5 март куни БААда бўлиб ўтадиган Ироққа қарши Осиё Кубоги-2015 ўйини бўлади.

Агар хитойликлар ушбу ўйинда ғолиб чиқишса, Осиё Кубоги-2015 финал босқичини қўлга киритишади ва 2015 йилда иккита қитъа чемпионатида иштирок этиш имконига эга бўлишади.

Осиё Кубоги-2015 баҳслари январь ойида Австралияда ташкил этилса, Копа Америка-2015 ғолиби июнь-июль ойларида Чилида ўтказиладиган мусобақалардан сўнг маълум бўлади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 08:24, 04.03.2014.
Ўқилди: 6241 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.