Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Вадим Абрамов: «Суперкубокдаги ўйинимиз мен учун кутилмаган ҳол бўлди»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” футбол клуби бугун, 10 март куни янги футболчилар ва янги бош мураббийнинг кенг оммага  таништириш маросимини ўтказди. Унда жамоа бошлиғи Қобулжон Юнусов, бош мураббий Вадим Абрамов ва клуб билан шартнома имзолаган 8 нафар янги футболчилар иштирок этишди.

Дастлаб Вадим Карленович қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди:
— Жамоа Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичида муваффақиятсиз иштирок этганидан кейин жамоани қабул қилиб олдим. Шундан кейин тайёргарликни БААга йўл олдик ва 10 кун давомида шуғулландик. Терма жамоага таклиф этилган 5 нафар футболчиларимиз 26 февраль куни терма жамоа сафига қайтиб кетишди ва уларсиз шуғулланишда давом этдик. Тошкентга келганимиздан кейин улар сафимизга қўшилишди. Афсуски, Суперкубок баҳсида мағлубият учрадик. Кейинги ўйинларга тайёргарлик кўришда давом этамиз.

Қобил Юнусов, жамоа бошлиғи:
— 2013 йилнинг 12 декабридан янги мавсум тайёргарлигини бошладик. ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмаганимиздан кейин ҳозирда барча эътибор Олий лига ва Ўзбекистон кубоги мусобақаларига қаратилади. Ушбу мақсад йўлида 9 нафар футболчиларни жамоага қабул қилдик. Бош ҳомийимиз Ўзбекистон темир йўллари компанияси томонидан олдимизга ҳар иккала мусобақада ғолибликни қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Биз уни уддалашга ҳаракат қиламиз.

— Вадим Карленович, янги футболчилар Ҳаким Фузайлов пайтида жамоага қабул қилинишганди. Лекин ҳар бир мураббийнинг ўз талаби ва қарашлари бўлади. Шу маънода янги футболчилар сизнинг талабларингизга жавоб беришадими?
В.Абрамов: — Сиз ҳақсиз, ҳар бир мураббий ўзига мос футбочлиларни қабул қилишга ҳаракат қилади. Жамоа янги футболчилар билан шартнома имзолаб бўлди. Энди вазиятдан келиб чиқиб иш юритамиз. Кўп нарса футболчилар менинг фалсафамни қанчалик тушунишларига ва ўйин услубига қанчалик тез мослашишларига боғлиқ. Янги қабул қилинган ва жамоадаги футболчилар маҳоратли, бунга шубҳа қилмайман. Улар билан олдимизга қўйилган вазифани уддалай олишимизга ишонаман. Агар улар мени қониқтиради ёки қониқтирмайди деб айтсам, бу баҳона бўлиб қолиши мумкин.

— Жамоа ҳар йили жуда кўп футболчиларни қабул қилмоқда. Бу клубнинг шаклланиши ва ривожланиш жараёнини секинлаштирмайдими?
Қ.Юнусов: — Клуб ўз олдига қўйилган мақсаддан келиб чиқиб, раҳбарият билан келишилган ҳолда, селекция ишлари амалга оширилди. Вазифани бажариш учун малакали футболчилар керак бўлади. Ҳали ёш жамоамиз бўлгани ҳозирча мана шундай йўлдан боришга мажбурмиз. Ўзимизнинг футбол мактабимиз ишламоқда. Ўз мактабимиздан чиққан 4 нафар футболчи асосий жамоамизга қабул қилинган. Сарвар Каримов, Қувондиқ Рўзиев, Икром Алибоев, Дониёр Усмонов асосий таркибга тез-тез жалб қилинмоқда.

— Жамоа ушбу мавсумда иккита расмий ўйинда мағлубиятга учради: Чемпионлар лигаси саралаш босқичи ва Суперкубок ўйини. Ушбу мағлубиятлардан кейин футбочиларнинг кайфияти қандай?
В.Абрамов: — Ҳозирча клубда яхши номлар йиғилган. Футболчилар яхлит жамоага айланиши учун уларнинг ўз ишларига бўлган муносабатни ўзгартириш керак. Биз шунга ҳаракат қиляпмиз. Бу жараённи қанча тезроқ амалга ошира олсак, шунча яхши бўлади. Мен сизга айтаман, Суперкубокдаги ўйинимиз мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Сабаби БААдаги назорат ўйинлари вақтида биз бутунлай бошқача ўйнагандик. Футболчилар менинг талабларимга мослашиб боришаётганди. Лекин суперкубокда ҳаяжон ва ўзини кўрсатиш учун меъёридан ортиқ иштиёқ уларга халал берди, назаримда. 15 март куни Олий лиганинг биринчи турида яхши ўйин кўрсатишимиз керак. Яхши жамоа икки марта кетма-кет ютқазиши мумкин эмас.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:47, 10.03.2014.
Ўқилди: 7034 марта.
Фикрлар: 130 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.