Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Қарши шаҳрида «LG Electronics» фирма дўкони

Баҳо:
+ | -

Реклама

Қарши шаҳрида бутун дунёга машҳур “LG Electronics” компаниясининг фирма дўкони очилди.

“LG Electronics” томонидан Қашқадарёда ташкил этилган дастлабки фирма дўкони Қарлуқбоғот маҳалласидаги “Мир электроники” (“Электроника олами”) марказида жойлашди. Унинг очилиши истеъмолчиларга “LG” савдо белгиси остида ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланган замонавий уй-рўзғор техникасини Қарши шаҳрининг ўзида энг мақбул нархлар ва қулай шартлар асосида харид қилиш имконини бермоқда.



Дўконнинг тантанали очилиш маросимида “LG Electronics” компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Су Ёнг Рю сўзга чиқиб, мезбонларни бу қувончли воқеа билан қутлар экан, кейинги йилларда “LG” бренди кўплаб ўзбекистонликларга жуда маъқул келаётганини мамнуният билан таъкидлади. Шунингдек, жаноб Рю компаниянинг устувор йўналишларидан бири Ўзбекистоннинг жадал  суръатларда ривожланаётган ҳудудларида замонавий техника сотилишини янада кенгайтиришдан иборатлигини айтиб, “LG” маҳсулотлари нарх ва сифат кўрсаткичларининг афзаллиги боис тез орада юртимиздаги барча хонадонларга кириб боришига ишонч билдирди.



“LG Electronics”нинг Қарши шаҳридаги фирма дўконида харидорларга Жанубий Кореянинг бу нуфузли компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ва энг илғор технологияларга асосланган турли хил маҳсулотлар – замонавий телевизорлардан тортиб, кўп функцияли кир ювиш машиналаргача, шунингдек, икки камерали энергия тежовчи музлаткичлар, хонадонда ҳавони тозалаб, иқлим мўътадиллигини таъминловчи кондиционерлар, шовқинсиз чангютгичлар тақдим этилмоқда. Бундан ташқари, шу ернинг ўзида истеъмолчилар рўзғор ишларини анчагина осонлаштирадиган ва ҳаётимизга кўплаб қулайликлар олиб кирадиган бошқа маиший жиҳозларни ҳам танлаб, харид қилишлари, қолаверса, барча турдаги техника ва уни ишлатиш бўйича батафсил маълумотлар, тавсиялар ҳам олишлари мумкин.



— Кўп йиллар давомида “LG” маиший техникасининг ҳар хил турларини ишлатиб келаман ва шу боис унинг нақадар қулай, ишончли ва чидамли эканини яхши биламан, — дейди янги фирма дўконининг дастлабки харидорларидан бири — уч фарзанднинг онаси, уй бекаси Дилдора Саидова. — Шаҳримизда янги “LG” дўкони очилаётганини эшитиб, турмуш ўртоғим Асқар Ёқубов билан бу ерга келдик, анча вақт танладик ва ниҳоят кўп функцияли кир ювиш машинасини сотиб олдик. Мен орзу қилган бу буюм ва унга соврин тариқасида қўшиб берилган микротўлқинли печь мен ва икки қизим учун 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида оиламиз бошлиғи ва “LG”дан ажойиб совға бўлди.



Дарҳақиқат, “LG Electronics” компаниясининг анъанасига кўра, янги дўкондан  музлаткич сотиб олган биринчи 50 нафар истеъмолчига совғага чангютгич берилган бўлса, кир ювиш машинасини харид қилган дастлабки 50 нафар мижозга микротўлқинли печь тақдим этилди. Биринчилар сафида кондиционер сотиб олган 50 нафар харидор эса DVD-плейер билан рағбатлантирилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:18, 11.03.2014.
Ўқилди: 5656 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6405]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3019]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3003]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2103]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1951]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1893]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1760]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1552]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1536]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1531]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик