Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги натижалари

Баҳо:
+ | -

Кечаги "Ал-Жаиш"га қарши ўйин "Бунёдкор" учун турнирдаги 54-си бўлди. Миржалол Қосимов шогирдаларининг ушбу мусобақада қайд этган натижалари, қайси жамоалар билан ўйнаганликлари-ю, қайси мамлакат клубларига қарши тўп сурганлиги ҳақида маълумот бериб ўтсак.

Умумий натижа:
53 22 16 15 67-62 82

«Бунёдкор» шу пайтгача Чемпионлар лигасида 53 та учрашув ўтказди. шуларнинг 22 тасида ғалаба нашидасини суришган бўлса, 15 тасида майдонни мағлуб ҳолда тарк этишган. Яна 16 та ўйинда рақиблар билан муроса кўчаси танланган. «Қалдирғочлар» 67 маротаба гол киритишган бўлишса, 62 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган. Агар бугун Қосимов шогирдлари ҳужумкор ўйин намойиш қилишса, ўзларининг юбилей «70»-голларини ҳам нишонлашлари мумкин.

Уйдаги натижалар:
24 13 7 4 39-21 46

Тошкентда ўтказилган 24 та ўйиннинг 13 тасида жамоа ғалаба қозонган, 4 маротаба эса ўз мухлислари кўз ўнгида имкониятни бой берган. Қолган 7 учрашув дуранг билан якун топган. Эътиборлиси, «қалдирғочлар» охирги 5 учрашувдан буён ўз майдонларида ғалаба қозонишмаган. Улар ўтган йилги 4 та ўйинда ҳам дуранг ўйнашган. 2012-йили эса ярим финалда «Улсан»га мағлуб бўлишганди. ¼ финалда «Аделаида Юнайтед» устидан қозонилган ғалабага эса 523 кун бўлди. Бугун «Бунёдкорчилар» ушбу нохуш анъанага барҳам бера олишармикан?

Сафардаги натижалар:
29 9 9 11 28-41 36

«Қалдирғочлар» сафарда ҳам чакки ўйнашмасликларини бир неча бора исботалшга улгуришди. Меҳмондаги ҳар учта ўйиннинг 1 тасида ғалаба қозонишган. 29 ўйиннинг 11 тасида имкониятни бой беришган. Тўплар нисбати эса унчалик ҳам яхши эмас 28-41. Алоҳида таъкидлаш жозики, жамоа 5 та учрашувда йирик ҳисобдаги мағлубият аламини тотиб кўрган.

1-таймлардаги натижалар:
53 16 25 12 32-25 63

53 та учрашувлардаги 1-таймларда қайд этилган натижалар ҳақида ҳам тўхталиб ўцак, тошкентликлар 16 ўйинда танаффусга ғолиб сифатида, 12 учрашувда эса мағлуб ҳолда ёъл олишган. 25 та баҳсда эса 1-таймда рақиб билан тенг ўйнашган.

2-таймлардаги натижалар:
53 14 27 12 33-37 59

2-таймлардаги натижалар ҳам 1-сидагига ўхшашдир. «Қалдирғочлар» 2-таймларнинг 14 тасида рақибларидан устунлик қилишган, 12 тасида эса имкониятни бой беришган. Жамоа ҳал қилувчи таймларда гол уриш бобида рақибларига имкониятни бой беришмоқда 33 га 37.

Рақиблар

1 Поханг Стилерс (Ж.Корея) 6 3 2 1 10-8 11
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
/td>
Ал-Иттиҳод (Саудия Арабистони)
Аделаида Юнайтед (Австралия)
Сепахон (Ерон)
Ал Ваҳда (БАА)
Пирузи (Ерон)
Ал Иттиҳод (Сурия)
Сайпа (Ерон)
Санфрече Хиросима (Япония)
Бейцзинг Гоан (Хитой)
Гамба Осака (Япония))
Ал Иттифоқ (Саудия Арабистони)
Бурирам Юнайтед (Таиланд)
Ал Шабоб (БАА)
Улсан Хёндай (Жанубий Корея)
Ал-Иттиҳод Зоб Ахан (Ерон)
Илва Чунма (Жанубий Корея)
Ал Фахд (Саудия Арабистони)
Ал Хилол (Саудия Арабистони)
/td>

6
6
5
4
3
2
2
2
2
2
2
2
2
2
2
1
1
1
/td>
2
2
2
3
2
2
1
1
1
1
1
0
0
0
0
1
0
0
/td>
2
2
2
1
1
0
1
1
1
0
0
1
1
0
0
0
1
0
/td>
2
2
1
0
0
0
0
0
0
1
1
1
1
2
2
0
0
1
/td>
7-4
7-9
7-6
10-5
4-1
3-0
7-3
2-0
1-0
4-5
2-5
1-2
0-2
1-5
0-4
1-0
0-0
0-3
/td>
8
8
8
10
7
6
4
4
4
3
3
1
1
0
0
3
1
0

«Бунёдкор» Чемпионлар лигасида 19 та жамоага қарши майдонга тушган. «Поханг Стилерс», «Ал-Иттиҳод» ва «Аделаида Юнайтед» жамоалари билан эса энг кўп 6 маротаба учрашган. Тошкентликлар корейс клубидан ўзаро ўйинлар натижасига кўра устунлик қилсада, 2009-йилда айнан ушбу клубдан учралган ягона мағлубият «қалдирғочлар»ни ярим финалга чиқишдан маҳрум қилганди. «Ал-Иттиҳод» билан ҳисоб китоблар тенг. Тўплар нисбати эса Қосимов шогирдлари томонида. «Аделаида Юнайтед» билан ҳам кўрсаткичлар тенг. 2008-йилда Зико бошқарган «Бунёдкор» ярим финалда «Аделаида» тўсиғидан ўта олмаган эди. 2012-йили эса Қосимов мураббийлигидаги жамоа чорак финалда Австралия клубидан ўч олсиҳга эришди. «Сепахон» билан 5 маротаба рўбаро келган «Бунёдкор» устунликни ўзида сақлаб турибди. Бироқ, ягона учралган мағлубият 2011-йилда 1/8 финалда қабул қилингани бироз аламли бўлганди. Шунингдек «Бунёдкор» жамоаси «Ал Ваҳда», «Пирузи», «Ал-Иттиҳод» (Сурия), «Сайпа», «Санфрече Хиросима» ва «Илва Чунма» жамоалари била бўлиб ўтган учрашувларда ҳали мағлубиятга учрамаган. «Бурирам Юнайтед», «Ал Шабоб», «Улсан Хёндай», «Зоб Ахан» ва «Ал Хилол» клублари эса мағлуб этилмаган.

Қайси мамлакат жамоалари билан кўп ўйнаган?
1. Ерон 12 5 4 3 18-14 19
2. Жанубий Корея 9 4 2 3 12-13 14
3. Саудия Арабистони 9 3 2 4 9-12 11
4. БАА 6 3 2 1 10-7 11
5. Австралия 6 2 2 2 7-9 8
6. Япония 4 2 1 1 6-5 7
7. Сурия 2 2 0 0 3-0 6
8. Хитой 2 1 1 0 1-0 4
9. Таиланд 2 0 1 1 1-2 1

«Бунёдкор» шу пайтгача 9 мамлакат жамоаларига қарши тўп сурган. Энг қизиғи бугунги рақиб Қатарликлар билан ҳали ўзаро тўқнашмаган экан. Демак, бугун «қалдирғочлар» Қатар клубига қарши дебют қилишади. Қосимов шогирдларига энг кўп рақиб бўлган жамоалар бу Эронликлар ҳисобланишади. Бу мамлакат клубларига қарши ўтказилган 12 та ўйиннинг 5 тасида муваффақият қозонишган, 3 тасида эса имкониятни бой беришган. 4 та баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган. Жанубий Корея ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши эса 9 мартадан рўпаро келган. Корейслар билан ўйинларда устунлик вакилларимиз тарафида бўлса, араблардан 1 та ғалабага орқадамиз. «Бунёдкор»нинг ўзаро ўйинларга кўрса Австралия жамоаси билан кўсраткичлари тенг бўлса, БАА. Япония, Сурия ва Хитой вакилларига қарши баҳсларда устунликка эгалар. Энг қизиғи, Таиланд жамоаси билан учрашувлардаги устунлик рақиблар тарафида. Эсингизда бўлса, ўтган йили «Қалдирғочлар» 1/8 финалда тай клубига имкониятни бой бериб, турнирни эрта тарк этишганди.

2-турлардаги қайд этган натижалари:
2008-йили. «Қурувчи» - «Сепахон» (Ерон) 2:0
2009-йили. «Ал Шабоб»(БАА) - «Бунёдкор» 2:0
2010-йили. «Ал Ваҳда» (БАА) - «Бунёдкор» 1:2
2011-йили. «Бунёдкор» - «Ал Иттиҳод» (Саудия Арабистони) 0:1
2012-йили. «Понг Стилерс» (Жанубий Корея) - «Бунёдкор» 0:2
2013-йили. «Бунёдкор» - «Понг Стилерс» (Жанубий Корея) 2:2

Энди «Бунёдкор»нинг мазкур турнирдаги 2-турларда қайд этган натижаларига ҳам эътибор қаратиб ўцак. Дебют турнирнинг 2-турида жамоа CҲЛдаги дастлабки ютуқни қўлга киритганди. Оъшанда Эроннинг «Сепахон» клуби таслим қилинган. Кейинги 2 йилда «қалдирғочлар» 2-турда БАА клубларига қарши тўп суришган. «Ал Шабоб»га имконият бой берилди, «Ал Ваҳда» эса таслим қилинди. 2011-йили Саудиянинг «Ал Иттиҳод»и Тошкентдан ғалаба билан қайтган. Сўнгги 2 та мавсумда Қосимов шогирдлари 2-турда Кореянинг «Поханг Стилерс»И билан майдонга чиқишган. 2012-йилда Кореядан гаъалаба билан қайтган «Бунёдкор», ўтган йили Тошкентда дуранг натижа қайд этганди. Диққатга сазовор жойи шундаки «қалдирғочлар» билан 2-турларда тўқнаш келган жамоалардан фақатгина «Ал-Иттиҳод» ўша мавсум гуруҳдан чиқа олган холос. Қолган рақиблар эса якунда мусобақа билан эрта хайрлашишларига тўғри келган.

Мана «Бунёдкор» жамоасининг Осиё Чемпионлар лигасида қайд этган натижаларини қисқача бўлса ҳам таҳлил қилиб ўтдик. Қосимов шогирдларига биз омад тилаб қоламиз. Боиси, кейинги йилда ушбу турнирда жамоаларимизнинг сони кўпайиши ҳам айнан уларга боғлиқ.

Юсупов Фурқат

Манба: www.furkat.uz
Киритилди: 08:49, 12.03.2014.
Ўқилди: 3280 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.