Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид - Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Фақатгина Воҳид Шодиев ваъдасида турди

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: twitter.com/fcbunyodkorcom

Ҳеч нарсага тушунмаяпмиз. Ўзбекистонда энг катта бюджетга эга бўлган клуб (17 млрд. сўм)нинг ўйини шу бўлганидан кейин бошқа жамоалардан нима кутиш мумкин?

Ўйинни фақат қанотлардан уюштириладиган ҳужумлар орқали ташкил этиш учун ҳар йили 2-3та хориж йиғинини ташкил этиш шартми? Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини Ўзбекистон шароитида ҳам яхшиласа бўлади-ку! Қолганига футболчилар ўша ўзлари ўрганиб қолган услубда ўйнайверишади. Тўп қанотларга етказилади - ўхшаб қолса гол урилади, бўлмаса йўқ. Яна ўша ҳаракатлар 90 дақиқа такрорланаверади-такрорланаверади... На бир янгилик бор, на бир ижодкорлик.

Очиғи, бугун яққол омад эвазига 1 очкога эга бўлдик. "Фулад" дарвозамизни яна бир неча марта ишғол қилиши мумкин бўлган вазиятда гол ура олмагани учун дуранг ўйнадик. Эронликлар ғалабага сал эрта ишониб юборишгани учун гуруҳдан чиқиш учун назарий имкониятни сақлаб қолдик.

Келаси йилги ОЧЛдаги ўринларимиз сони "Бунёдкор"га боғлиқ эканини биламиз. Қосимов шогирдлари эса "2+2" квотамизни "1+2"га айлантириш йўлида "жонбозлик" кўрсатишмоқда.

Дарвоқе, ўйиндан олдин Қосимов ғалаба қозонишга, Шодиев эса гол уришга ваъда берганди. Бугун фақат Воҳид ваъдасида турди.

Жавоб ўйини 2 ҳафтадан экан Эронда бўлиб ўтишини эслатиб ўтамиз.

ОЧЛ, "В" гуруҳи, 3-тур.
"БУНЁДКОР" - "ФУЛАД"  - 1:1 (0:0)
Голлар: Абдуллоҳ Карамий (74) — Воҳид Шодиев (90+2)
Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов (38) — Шаҳоб Каримий (79)
"Бунёдкор": 1.Павел Бугало, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 11.Александр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 16.Карлес Кото, 21.Сардор Рашидов, 24.Баҳодир Пардаев, 40.Сергей Симоненко.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобуржон Акбаров, 30.Ҳасан Асқаров, 33.Олег Зотеев, 44.Миржамол Қосимов.
"Фулад": 55.Суша Маканий, 2.Леандро Падовани, 5.Меҳди Бадрлу, 7.Суруш Рафие, 8.Исмоил Шарифат, 10.Абдуллоҳ Карамий, 11.Бахтиёр Раҳмоний, 14.Шаҳоб Каримий, 21.Умид Холидий, 37.Ғуломризо Ризоий, 55.Саид Саларзода
Захира: 1.Алиризо Салимий, 4.Аюб Вали, 6.Меҳди Нурий, 15.Леандро Чавес, 20.Аюб Калантарий, 23.Сасан Ансарий, 27.Суруш Саидий
Ҳакамлар: Али-Шаъбон (Кувайт), Наваф Шахин Халифа, Муҳаммад Жафар Муҳаммад (иккиси Бахрайн), Мухтор ал-Яримий (Яман)
Ҳакамлар эксперти: Ала Обид (Ироқ)
Учрашув комиссари: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:54, 19.03.2014.
Ўқилди: 6790 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.