Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Самвел Бабаян: «Футболчилар кўрсатмаларни тўғри бажаришди»

Баҳо:
+-1 | -

“Нефтчи” – “Пахтакор” ўйинидан жамоамиз менежери жамоа кўрсатмаларни тўғри бажарганини таъкидлади.

Самвел БАБАЯН (“Пахтакор” менежери):
- Бугун биз учун қийин ўйин бўлди. Чунки “Нефтчи”ни мухлислар жуда яхши қўллаб-қувватлашди. Шунга қарамай, футболчилар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди ва ғалаба қозондик. Андижондаги ўйиндан кейин жамоада кайфият юқори эди. Бу ҳам бизга ёрдам берди. Олдимизга ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш мақсадини қўйганмиз. Бугун шуни уддалашга ҳаракат қилдик.

“Нефтчи”да Мурод Исмоилов яхши жамоа шакллантиряпти. Бугунги ўйиндан кейин шуни айта оламан. Жамоа ҳозир тўғри йўлдан кетмоқда. Бу клуб ҳали ўзини кўрсатади деб ўйлайман.

Камолиддин Тожиевни ҳозирча ўйин охирида майдонга туширамиз. Чунки у йиғинлар давомида жароҳат олганди. Аста-секинлик билан тўлиқ ўйнашга тайёр бўлади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 19:01, 23.03.2014.
Ўқилди: 3855 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик