Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

УФФ вице-президенти: "Қрим жамоаларини Украина чемпионатида олиб қолишга ҳаракат қиламиз"

Баҳо:
+ | -

Украина ФФ фице-президенти Анатолий Попов "Таврия" ва "Симферополь" клубларининг Россия чемпионатига қўшилишлари борасида фикр билдирди.

- "Севастополь" президенти Александр Красильников УФФ ижроия қўмитасидан чииш ҳақида ариза берди. Уни олиб қолишга уриндингизми?

- Нима учун? Красильников ўз позициясини ҳаммага маълум қилди. У ўзини Россия фуқароси деб ҳисоблайди, бошқа давлат фуқаролари бизнинг ижроқўмимиз аъзоси бўла олмайди.

- "Севастополь" ва "Таврия" ўзларининг келажаги ҳақида билдирдиларми?

- Улардан расмий қоғозлар олмадик. Аммо Қрим жамоаларининг раҳбарлари Россия чемпионатида иштирок этишлари ҳақида ҳаммага айтиб бўлдилар. РФИ президенти Тольстих бу масала кўриб чиқилажагини билдирди. Айнан ҳозирги ҳолат бўйича ФИФА президенти Йозеф Блаттер шундай деди: "Севастополь" ва "Таврия" мавсум охиригача Украина чемпионатида ўйнашлари керак!

- Севастополь ва Симферопольда ўтиши керакбўлган ўйинлар айнан шу шаҳарларда ўтишига ишонасизми?

- Ишонаман, десам ёлғон гапирган бўламан. Умид бор. Ҳозирги сиёсий вазиятда ишонч ҳақида гапириш қийин. Қримда ҳокимият ўзгармоқда ва хавфсизликни сақлаш бўйича ҳам муаммолар бўлиши мумкин.

- "Таврия" ва "Симферополь"нинг кимга тегишли бўлиши борасида сизнинг шахсий фикрингиз қандай?

- Бу жамоалар бизнинг чемпионатимизга керак. Уларни сақлаб қолиш учун барча ҳаракатларни қиламиз. Ҳаракатларимиз ФИФА ва УЕФА низомлари асосида бўлади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:07, 28.03.2014.
Ўқилди: 4299 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик