Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўзбекистонлик спортчиларга авиачипталарни сўмда сотиб олишга рухсат берилди

Баҳо:
+ | -

Вазирлар Маҳкамаси 20 мартдаги қарори билан Ўзбекистондан амалга ошириладиган халқаро рейслар учун миллий авиаташувчидан чипталарни сўмга сотиб олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатига ўзгартириш киритди. Қарор матни Lex.Uz’да эълон қилинган.

Ушбу рўйхатга спортчилар ва спорт делегациялари ҳам киритилган. Улар Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг тегишли хати ва спортчи ва делегацияларнинг халқаро спорт тадбирларидаги иштирокини тасдиқловчи тегишли йўлланма бўлган тақдирдагина чиптани сўмга сотиб олишлари мумкин бўлади.

«Газета.uz»нинг эслатишича, ҳукумат «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий йўллари авиакомпаниясига 2013 йилнинг 15 июлидан бошлаб, жўнаб кетишнинг бошланғич нуқтаси Ўзбекистонда жойлашган бўлса, халқаро рейслар учун чипталарни Ўзбекистон фуқароларига хорижий валютада сотиш учун рухсат берган эди. Ҳозирги кунда ушбу тартиб фақат Россия шаҳарларига парвоз қилувчи рейсларда амал қилмоқда.

Сўмга авиачипта сотиб олиши мумкин бўлган шахслар рўйхати зарурий тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати билан тўлдирилган.

Ҳукуматнинг ушбу қарори билан, шунингдек, миллий авиаташувчи халқаро рейслар учун тарифлар ҳажмини (Ўзбекистон резидентларига мамлакатдан ташқарига чиқадиган рейс чипталари хорижий валютага сотиладиган ҳолатларда) Молия вазирлиги билан келишиши кераклиги ҳақидаги талаб ҳам бекор қилинган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 10:43, 31.03.2014.
Ўқилди: 4001 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.