Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Футзал терма жамоамиз 10 апрелдан Тошкентда йиғилади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 апрелдан бошлаб Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Шу тариқа, жамоа 30 апрелдан 10 майга қадар Вьетнамда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати 2014 мусобақасига тайёргарлигини бошлайди.

Тошкентдаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 18 ва 19 апрель кунлари Эрон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Шундан сўнг, қитъа биринчилигига тайёргарлик Хитойда давом эттирилади. Режага кўра, 23-28 апрель кунлари ўтадиган у ердаги йиғин пайтида Ўзбекистон терма жамоаси Хитой миллий терма жамоасига қарши 2та ўртоқлик учрашувда иштирок этади. Ушбу учрашувлар 25 ва 27 апрель кунларига белгиланган.

Шу кунларда Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғинга жалб этиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан 24 нафар спортчи жой эгаллади. Осиё чемпионатининг финал босқичига жамоа таркибида 14 футболчи йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамдаги Осиё чемпионатининг финал босқичи 30 апрелдан 10 майга қадар ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги биринчи баҳс 1 май куни бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизистон вакиллари билан куч синашади. 3 май куни Ўзбекистоннинг рақиби Япония бўлади. Орадан 2 кун ўтгач, футзалчиларимиз Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришади.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар тақвими кўрсатилган:

1-тур, 1 май,  пайшанба
16:30. Қирғизистон – Ўзбекистон

2-тур, 3 май, шанба
16:30. Ўзбекистон – Япония

3-тур, 5 май, душанба
16:30. Ўзбекистон – Жанубий Корея.

* Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Қуръага қўра, 16та жамоа қуйидаги гуруҳларга бўлинган:
А гуруҳи: Вьетнам, Қувайт, Тожикистон, Ироқ
В гуруҳи: Эрон, Австралия, Хитой, Индонезия
С гуруҳи: Таиланд, Ливан, Хитой Тайпейи, Малайзия
D гуруҳи: Япония, Қирғизистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея.

Тошкентда ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотларига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (Бунёдкор), Клим Тюгаев (Максам-Чирчиқ), Акмал Хазратқулов (Дўстлик-AIN);
Ҳимоячилар: Умид Холматов (Максам-Чирчиқ), Жавлон Аноров (Максам-Чирчиқ), Шуҳрат Тожибоев (Локомотив), Мақсуд Файзуллаев (Когон), Даврон Абдураҳмонов (Ардус), Шахзод Бўриев (Ардус), Илхом Юсупжонов (Максам-Чирчиқ), Бахтиёр Умаров (Бунёдкор), Константин Свиридов (Локомотив);
Ҳужумчилар: Дилшод Рахматов (Когон), Фарҳод Абдумавлонов (клубсиз), Андрей Шлема (Локомотив), Жамолиддин Шарипов (клубсиз), Артур Юнусов (Локомотив), Даврон Чориев (Локомотив), Алишер Ибрагимов (Дўстлик-AIN), Жасур Содиқов (Максам-Чирчиқ), Элдор Хошимов (Ардус), Аъзам Саидаҳматов (Ардус), Зариф Бегулов (Ардус), Дилшод Ирсалиев (клубсиз).

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 11:01, 02.04.2014.
Ўқилди: 2991 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.