Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Бахтиёр Ашурматов: «Юзимиз ёруғ бўлди»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. “Нефтчи”га қарши учрашувдаги дуранг биз учун мағлубиятдек туюлганди. Мухлисларимизнинг айримлари ушбу дурангдан фожеа ясашганди. Бу борада айрим эътирозлар ҳам бўлганди. Ушбу ғалаба “Навбаҳор”ни ёқтирмайдиган айрим ишқибозлар учун муносиб жавоб бўлди. Жамоага келганимдан кейин таниш-билишчилик қилганим йўқ. Шу сабабли ҳам бу ўйинчини олмагандинг, таркибга қўшган футболчиларинг бўш ўйин кўрсатмоқда, деган эътирозлар билдирилганди. Йигитлар бор куч ва маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Бугунги учрашувдаги рақибимиз жиддий жамоалардан бири эди. Айни пайтдаги таркиб билан “Насаф” бир неча йиллардан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Бир сўз билан айтганда, Бердиев Қаршида яхшигина жамоани шакллантиришга эришган. Бежизга 2013 йилнинг Ўзбекистондаги энг яхши мураббийи бўлмаганди. Бунда жамоага қарши ўйнаш осон бўлмасди. Мухлисларимиз ишончини қозониш учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Шу сабабли, майдонга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик. Худога шукурки, якунда уч очкони қўлга киритиб, мухлислар ва раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлди", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:34, 06.04.2014.
Ўқилди: 3770 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.