"Реал" яримҳимоячиси Лука Модрич чемпионлар лигаси чорак финалида "Боруссия"га қарши жавоб учрашувидан (0:2)сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизга нима бўлди, тушунмайман. Биз биринчи учрашувдаги 3:0 ҳисобидан хотиржам бўлгандирмиз ва бу ўйинда бизга осон бўлади деб ўйлагандирмиз. Билмадим...
Биз ҳар доим хатоларимиз устида ишлашимизни гапирамиз, аммо ҳеч қачон бундай қилмаётганга ўхшаймиз", - дейди Модрич.