"Барселона" ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ чорак финали жавоб учрашувида "Атлетико"га бой берилган ўйин (0:1) ҳақида фикр билдирди.
"Мағлубиятдан жуда хафаман. Менимча, биз яхшироқ ўйин кўрсатдик. Аммо қаттиқ тушкуникка берилиш ярамайди, ахир ҳаёт давом этади. Ҳа, биз ҳаммасиз хафамиз, чунки ютқазиш ҳеч кимга ёқмайди", - дейди Неймар.