Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Мухтор Қурбонов: «Андижон» - «Динамо» учрашуви шиддатли шубҳам йўқ»

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг ёш мураббийларидан бири Мухтор Қурбонов «Эрудит Спорт» нашрида 5-тур учрашувлари олдидан фикрларини билдираркан, Андижонда ўтадиган «Андижон» - «Динамо» учрашувига тўхталиб ўтди.

«Ниҳоят, ўтган турда дастлабки очкосини қўлга киритган андижонликлар ушбу турда ишқибозларига биринчи ғалабани тақдим этиш учун бор куч ва имкониятларини ишга солишлари аниқ. Зеро, ғалаба Азамат Абдураимов жамоаси учун сув ва ҳаводек зарур. Шу боис, «Андижон» ғалаба қозониш йўлида катта босим остида бўлади. Кўрамиз, ҳозирча мавсумда гол нима эканлигини билмай келаётган «Андижон» футболчилари ёқимсиз бу анъанани буза олишармикан?

«Металлург», «Сўғдиёна»ни мағлуб этган «Динамо» эса ўтган турда «Бунёдкор»га мухлислари қаршисида ютқазди. Ушбу мағлубият аламини Равшан Ҳайдаров шогирдлари «Андижон»дан олишга келаётганлиги ҳам сир эмас» - дейилади газета тур олди превьюсида.

Бу борада 5-тур ўйин олди мулоҳазалари билан ўртоқлашган «Шўртан» бош мураббийи Мухтор Қурбонов ҳам водийдаги бу учрашувнинг жанговор ўтишини таъкидлаб ўтган.

«Андижондаги баҳс шиддатли ўтишига шубҳам йўқ. Бу учрашувдан ҳар икки томон мухлислари ҳам ўз суюклиларидан ғалаба кутишга ҳақли. Ўйин водийликлар мезбонлигида ўтаётганлиги боис, уларнинг имконияти бироз юқорироқ деб ўйлайман. Аммо, унутмаслик керакки кўҳна шаҳарликлар сўнгги сафар ўйинида «Сўғдиёна»ни мағлуб этганди. Самарқанд жамоасига нисбатан ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, бу сафар «Андижон» ўз уйидаги имкониятни қўлдан чиқариб юбормасликка зўр беради» - дейди таниқли собиқ футболчи Мухтор Қурбонов.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси 12 апрель куни Андижонда меҳмон бўлади. Учрашув соат 16:00да «Соғлом авлод» стадиони бошланади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 14:18, 11.04.2014.
Ўқилди: 2833 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [13169]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7876]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4895]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4094]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3538]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3428]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3083]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2472]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2397]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик