Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Саводсиз ҳакам ёхуд футболдаги қизиқарли воқеалар

Баҳо:
+3 | -

Футбол ўйини нафақат ўзининг қизиқарлилиги билан, балки унинг атрофида рўй берадиган воқеалари билан ҳам қизиқ. Ана шундай қизиқарли воқеаларнинг айримлари билан таништириб ўтамиз.

ЎЗГАЧА ҲАКАМ
УEФА.cом сайти 2003 йили сўровнома ўтказди ва ўша йилнинг энг антиқа ҳаками дея норвегиялик Пер Анре Братас жаноблари топилди. У мамлакатнинг 4-дивизион ўйинларига ҳакамлик қиларди. Ўйин давомида мухлислар қичқириқларию, футболчи ва мураббийларнинг ҳақорат ва эътирозларига ҳам эътибор бермайди. Ўйинчиларнинг қўполлигини кўриб била туриб, кўрмасликка олади. Ҳеч бир футболчига сариқ ёки қизил карточка ҳам кўрсатмайди.

Мавсум якунлангач ҳамма нарса ойдинлашди. Маълум бўлишича, ушбу ҳакам “дислекция” (ўқиш ва ёзишда қийналиш) касалига чалинган экан. Шунинг учун ҳам сариқ ёки қизил карточка олган футболчиларни исм-шарифини ёзишда қийналмаслик учун ҳам ҳеч кимни жазоламас экан...

КАМБАҒАЛ, АЙЁР КАМEРУНЛИКЛАР
2003 йилдаги яна бир қизиқ ҳолат. Ўша йили янги ўйинчилардан тузилган Камерун терма жамоаси Испанияда шармандаликка учради. Гап шундаки, улар ҳисоб борасида эмас, бошқа ҳолат бўйича шармандаликка учрашди (аслида улар Кастелон шаҳрида Валенсия вилояти жамоасига 0:1 ҳисобида ўйинни бой бергандилар). “El Mundo” газетасининг ёзишича, ўйин бошланишидан аввал камерунликлар майдон эгаларига мурожаат қилиб, юкларини аэропортда ўғирлаб кетишганини, шунинг учун кийиш учун спорт формаси беришларини илтимос қиладилар. Майдон эгалари ҳам меҳмондўстликни жойига қўйиб африкаликларга тўп, бутса, футболка туҳфа қиладилар. Аммо камерунликлар барибир эски бутсаларида тушиб келдилар. Қизиғи, улар ўйиндан кейин спорт формаларини ва бошқа олган нарсаларини эгаларига қайтармай ватанларига жўнаб қоладилар... Ушбу воқеадан сўнг “бечора камерунликлар” дея хулоса чиқариб қўя қолишганди ўшанда газетадагилар.

РУҲОНИЙ ФУТБОЛ ШАРҲЛОВЧИСИ
Генуя (Италия) шаҳрининг архиепископи (руҳонийси) Монсинёр Тарсизио Бертоне баъзан кардиналлик либосларини ечиб, уларни костюм-шимга ҳам алмаштириб тураркан. У Худо йўлида хизмат қилишдан бўшаган пайтларида телевидениеда футболни шарҳлашни ҳам қойиллатаркан...

ГАПГА УСТА РОБСОН
“Ньюкасл” – “МЮ” жамоаларининг навбатдаги тўқнашувларидан бирида “МЮ” ҳужумчиси Рууд ван Нистелрой ҳимоячилардан қочиб кетиб, ажойиб тарзда “Ньюкасл” дарвозасини ишғол қилади. Буни кузатиб турган “Ньюкасл”нинг ўша вақтлардаги мураббийи сэр Бобби Робсон жаноблари ёнидагиларга қарата: “ҳимоячиларимиз Нистелройни шу қадар узоқ масофага қўйиб юборишдики, бу оралиқда ҳатто икки қаватли автобус ҳам бемалол сиғар эди”, деб киноя қилган экан қизишиб кетганидан...

ИРИМ-СИРИМДА ҲАМ ГАП КЎП
Футболчиларда шундай шиор бор: “Мавсум давомида уйланиш яхшиликка олиб келмайди”. Шунинг учун ҳам жуда кўп футболчилар ё мавсум оралиғидаги танаффусда ёки мавсум тугаганда никоҳдан ўтишади. Аммо Россия иккинчи дивизионида иштирок этган Стерлитамакнинг "Содовик" жамоаси дарвозабони Игор Кот бундай ирим-сиримларга риоя этмай, айни мавсум қизиган пайтида уйланди. Ва айтиш керакки, футболчининг бу “ўзбошимчалиги” унга қимматга тушди. Тўйдан кейинги дастлабки учрашувдаёқ Игор ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ тиззасидан оғир жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Демак, иримларда ҳам гап кўп...

БEКХЭМ БИЛАН БЎЛГАН ВОҚEА
Ўйинлардан бўш вақтда Бекхэм ҳам бошқа футболчилар қатори дам олади. Бу табиий ҳол албатта. Ана шундай кунларнинг бирида Бекхэм кўл қирғогида енгилгина югуриш машқини бажариб турганда тўсатдан мотоциклчи билан тўқнаш келиб қолади. Бечора мотоциклчи эса футболчига жароҳат етказмаслик учун рулни қаттиқ буриб юборади ва мотоциклдан учиб кетади. Бекхэм зудлик билан бориб йиқилиб ётган мотоцикл ҳайдовчисига қўлини чўзади ва унинг туришига ёрдамлашиб юборади.

Эртаси куни газетани қўлига олган Бекхэм ҳайратдан ёқа ушлайди. Айнан у мотоциклчига қўл чўзиб турган ҳолат газета бош саҳифаларида чоп этилган эди. Футболчи учун ҳайратланарлиси шу бўлдики, ўша воқеа содир бўлган пайтда атрофда биронта ҳам кимса йўқ эди.

ЎҒЛИНГНИ ИСМИНИ “ЖОН” ҚЎЙ, ШУНДА У МАШҲУР ФУТБОЛЧИ БЎЛАДИ
Агар сиз инглиз бўлсангиз, оилангизда ўғил бола туғилса ва уни футбол юлдузи бўлишини орзу қилсангиз чақалоққа “Жон” деб исм қўйинг. Ўзига ҳос "футбол исмлари" рейтингини тузган “Littlewoods Football Pools” агентлиги шундай хулосага келди. Таҳлилчилар 1872 йилдан буён Англия термасида ўйнаганлар (1000 дан ошиқ) исмларни кўриб чиқишди. Мана юқори ўнталик кўриниши. Жон (97 нафар), Уилямс (66), Жорж (47), Жеймс ва Том (40 нафардан), Роберт (29), Артур (27), Жозеф (25) ҳамда Фредерик (24)дан бошланувчи фамлиялар ташкил этган экан. Қизиғи, ушбу тадқиқотдан сўнг Англия термаси ишқибозлари яна бир жиҳатни билиб олишди. Энди улар “Эшли Коул-ягона” деган иборани “Челси” ҳимоячисига қарата ишлатишлари мумкин. Дарҳақиқат, терма жамоа тарихида ҳали бошқа Эшли бўлмаган экан.

БУРХОНБEК АБДУМЎМИНОВ
FCYUVENTUS никли мухлис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:42, 15.04.2014.
Ўқилди: 11822 марта.
Фикрлар: 35 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.