«Локомотив» ҳужумчиси Роман Павлюченко нима сабабдан «Тоттенҳэм»дан «Спартак»га эмас «Локомотив»га ўтгани ҳақида фикр билдирди.
«Ўша вақтда Карпин билан гаплашдим ва у менга клуб максимал қанча тўлай олишини айтди. Бу «Локомотив» таклиф қилган пулдан икки баробар кам эди.
Қисқаси, «Спартак» мени 10 рублга сотиб, бир рублга қайтиб олмоқчи бўлди. Бунақаси кетмайди»,- дейди ҳужумчи.













