"Атлетико" яримҳимоячиси Тиагу ҳозирги устози Диего Симеонени Жозе Моуриньо билан таққослади.
Ушбу мутахассисларнинг жамоалари ЕЧЛ яримфиналида тўқнаш келадилар.
"Симеоне ва Моуриньо бир-бирига ўшайдилар - иккиси ҳам фақат ғалаба ҳақида ўйлайдилар. Улар курашишни севадилар, жамоасини бўшашишга қўймайдилар, хаммаси ҳал бўлди деб ўйлашга ҳам йўл қўймайдилар.
Улар ғолибдирлар, улар ўйин билан яшайдилар. Мана нима учун Симеоне ва Моуриньо юқори савияли мутахассислар. Ўйлашимча, Симеоне Моуриньо босб ўтган йўллардан юради", - дейди Тиагу.













