Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Енгил атлетика. Ўзбекистон чемпионати

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимизда паралимпиячилар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Мазкур мусобақаларда мамлакатимизнинг барча худудларидан келган 200 нафардан зиёд спортчи енгил атлетиканинг қатор турлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб борадилар. 

Икки кун давомида ўтказиладиган мусобақалар орқали мамлакатимизнинг бугунги кундаги етакчи паралимпиячилари аниқланиши билан бирга, Ватанимиз шарафини бўлажак йирик халқаро мусобақаларда ҳимоя қиладиган спортчилар ҳам саралаб олинади. 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз паралимпиячилари 2014 йилда қатор нуфузли мусобақаларда иштирок этадилар. Улар орасида энг йириги Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказиладиган ПараОсиё ўйинларидир. 

Маълумки, Осиё ўйинларидан фарқли равишда ПараОсиё ўйинлари олдидан лицензион мусобақалар ўтказилади ва ана шу мусобақаларда йўлланмаларни қўлга киритган спортчилар ПараОсиё ўйинларида қатнашиш хуқуқига эга бўладилар. 

Айни пайтга келиб юртимиз паралимпиячилари мазкур ПараОсиё ўйинларига 9 та йўлланмани нақд қилиб қўйишган (шундан 7 таси енгил атлетикачиларга тегишли). Олдинда қатор лицензион мусобақалар мавжуд ва умид қиламизки Инчеонга йўл оладиган паралимпиячиларимиз сафи янада кенгаяди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:31, 18.04.2014.
Ўқилди: 3412 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.