Кириш Регистрация

«Оқ-тепа» сафарда йирик ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Биринчилигининг 5-тур учрашувлари бошланди. Меҳмонда “Истиқлол” меҳмони бўлган "Оқ-тепа" йирик ҳисобда ғалаба нашидасини сурди.

Маъруф Аҳмаджоновнинг дубли ва Никита Павленконинг ажойиб голи майдон эгаларининг мағлубиятига етарли бўлди. Ҳисоб 9-дақиқадаёқ очилди. Аҳмаджонов бир уринишда ҳимоячини хато қилишга мажбур қилди ва жарима майдони ичига кириб бориб, Холдоров дарвозасини нишонга олди – 0:1. 24-дақиқада Павленко ўнг қанотда жарима майдони атрофида чиройли зарбаси билан ҳисобни 0:2га ўзгартирди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгаргани йўқ.

Танаффусдан сўнг майдон эгалари босимни оширишди. Аммо харчанд уринишмасин меҳмонлар дарвозаси томон йўл топа олишмади. Аксинча, учрашувнинг 83-дақиқасида "Оқ-тепа" мезбонларни учинчи марта майдон марказига чорлади. Ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Рекун жарима майдони ичида ҳимоячилар назаридан четда қолган Аҳмаджоновни излаб топди. “Оқ-тепа” тўпурари осонлик билан дарвозани ишғол қилиб, дублини нишонлади.

Ўзбекистон Биринчилиги. 5-тур
“ИСТИҚЛОЛ” – “ОҚ-ТЕПА” - 0:3 (0:2)
24 апрель. Тошкент. “Тўқимачи” стадиони.
Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ҳаёт Зулунов, Игорь Худайдотов.
Назоратчи: Андрей Кепиков
“Истиқлол”: Отабек Холдоров, Равшан Абдувоҳидов, Обид Ҳакимов, Жасур Саидов, Маъмур Султонов (Жамолиддин Нормирзаев, 57), Ҳасан Эргашев, Исроил Турсунов, Шоҳруз Норхонов, Нодир Одилов (Темур Садиров, 82), Баҳодир Даминов, Азамат Розиқов.
“Оқ-тепа”: Шоҳруҳ Эшбўтаев, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодир Тешабоев (Фарҳод Мираҳматов, 76), Никита Павленко (Никита Свиридов, 73), Хуршид Йўлдошев Набижонович, Сергей Рекун (Шоҳруҳ Пирназаров, 87), Зафар Қорақулов, Маъруф Аҳмаджонов, Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров (Саиджон Топилов, 61).
Голлар: Маъруф Аҳмаджонов, 9 – 0:1. Никита Павленко, 24 – 0:2. Маъруф Аҳмаджонов, 83 – 0:3.
Огоҳлантиришлар: Темур Турдиев, 15. Нодир Одилов, 15. Отабек Холдоров, 30. Жасур Саидов, 37. Дониёр Усмонов, 52. Обид Ҳакимов, 58. Нодир Тешабоев, 66. Жамолиддин Нормирзаев, 71. Никита Свиридов, 76.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 19:32, 24.04.2014.
Ўқилди: 3791 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.