Мадридда минимал ҳисобда ғалаба қозинган "Реал" "Альянц-Арена"да ҳам устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Пеп Гвардиола шогирдлари меҳмонда муҳим гол ура олмади, "Реал" эса хотиржам ўз майдонларида қарши ҳужумлар ташкил қилди. Мадридликлар жавоб учрашувида ҳам шунга ўхшаш тактика танласалар керак, зеро, "Альянц-Арена"да отчопиш қилиб, ҳужумга берилишдан маъно йўқ. Биргина унумли қарши ҳужум "қаймоқранглилар"ни финалга олиб яиқиши мумкин.
Икки клуб ҳам миллий чемпионатларида уй учрашувларини ишонч билан ўтказдилар. "Реал" "Осасуна"ни 4:0 ҳисобида тор-мор этган бўлса, "Бавария" биринчи бўлимда мағлуб бўлаётган эрсада, иккинчи бўлимда "Вердер"ни янчиб ташлади - 5:2.
Мадридликлар сафида Альваро Арбелоа, Хесе Родригес ва Сами Хедира каби ўйинчилар жароҳатларини даволатиш билан банд. Марсело ва Гарет Бэйллар сафга қайтганлар ва жангга тайёрлар. "Бавария" сафида бугун биз кўрмаслигимиз аниқ бўлган ўйинчилар: Тьягу Алькантара, Том Штарк, Хольгер Бадштубер ва Жердан Шачири.
Рақамлар
- "Бавария" уйида "Реал"га ютқазмаяпти. Охирги ўйн учрашувда мюнхенликлар 9 марта "Реал"ни мағлуб этган.
- "Реал" охирги 10 учрашувнинг 9 тасида "Бавария" дарвозасини ишғол қилган.
- "Бавария" олтинчи марта ЕЧЛ финалига чиқиши мумкин. Бу "Милан"нинг натижасини такрорлайди.
- Бу "Бавария"нинг еврокубоклардаги 200-уй учрашувидир.
- Пеп Гвардиола ўз мураббийлик фаолияти давомида ҳар мавсум ЕЧЛ яримфиналига етиб келган.
- Карло Анчелотти тўртинчи бор ЕЧЛ финалига чиқиши мумкин, бунда у Марчелло Липпи ва Алекс Фергюсонга тенглашиши мумкин.
- Карло Анчелотти ҳеч қачон "Бавария"га енгилмаган - беш ғалаба ва икки дуранг.
Ҳакамлар
Учрашувни португалиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради: Бош ҳакам - Педру Проэнса, қанот ҳакамлари - Бертину Миранда ва Жозе Тригу. Заҳирадаги ҳакам - Паулу Соареш.
Тахминий таркиблар:
"Бавария": Нойер, Алаба, Данте, Боатенг, Лам, Рибери, Кроос, Роббен, Мюллер.
"Реал": Касильяс, Марсело, Пепе, Рамос, Карвахаль, Модрич, Алонсо, Бэйл, Ди Мария, Роналду.