"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Челси"нинг ҳимоявий ўйин тактикасини муҳокама қилмаслигини таъкидлаб ўтди. Мадридда бўлиб ўтган ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинида ҳисоб очилмаганди.
"Ўзимизга бўлган ишонч бизни тарк этмайди, айниқса, Чемпионлар лигасининг ярим финалида. Бу биз учун катта воқеа ва шогирдлари жангга тайёр. Бизни қийин ўйин кутиб турганини яхши тушуниб турибмиз ва барчамиз жон-жаҳд билан курашишимиз лозим. Керакли натижага эришиш учун бор куч билан ҳаракат қилишимиз керак.
Мен футбол одамиман. Турли тактика ва стратегияларга ҳурмат билан ёндашаман. У ёки бу рақибга қарши оптимал режани туза билиш керак. Ишонч билан ҳимояланиш осон эмас. Буни уддалаган жамоага муносиб баҳо бераман. Кўп нарса мураббийга боғлиқ. Кескин ҳужум ташкил қилиш ундан ҳам қийин. Кимнинг жамоаси ҳужумда яхши ўйнаётган бўлса, бу жамоа мураббийига ҳам қойил қолиш керак. Футбол ҳамиша ривожланмоқда. Идеал йўлнинг ўзи йўқ. Кўп нарса мураббийга боғлиқ: у ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашади, турли тактикаларни, схемаларни муҳокама қилади, комбинацияларга ишлов беради.
Лекин якунда ҳамма нарса жамоанинг ўзига боғлиқ. Клуб қандай йўл билан ғалаба қозонишининг аҳамияти йўқ. Футбол ўйнашнинг ягона йўли йўқ. Агар барча бир хил услубда ўйнаганида, зерикарли футбол юзага келарди. 10 ҳимоячи билан ҳам, 10 ҳужумчи билан ҳам ўйнаш мумкин. Лекин барчасини натижа ҳал қилади" - дейди Симеоне.