Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Челси» ҳамда «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда 3:1 ҳисобида испанлар ғалаба қозонишди. Ўйиндан олдин айтилган кўп фикрлар ўзини оқламади. Барча «Челси»дан ҳимоявий ўйин кутган эди, лекин Моуриньо жамоаси ундай қилмади. Ўйинни ҳар икки жамоа ҳам эҳтиёткор бошлашди. 5-дақиқага келиб Коке тўпни жарима майдонига узатди, лекин пас зарбага айланди ва тўсинга тегиб майдонга қайтди. Бу вазиятда Шварцер ҳеч нима қилолмади. Ўйиннинг 37-дақиқасига келиб ҳисоб очилди. Виллиан қанотда икки ҳимоячини чалғитди ва тўпни Аспиликуэтага узатди, испаннинг пасини Фернандо Торрес аниқ зарба билан дарвозага йўллади. Эл Ниньо голни нишонламади. Кўп ўтмай ўйинда ҳисоб тенглашди. Арда Туроннинг жарима майдонига узатган тўпини Миранда дарвоза яқинига етказиб берди, бу ерда эътибордан ҳоли қолган Адриан Лопес ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлиб шу тариқа 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимда «Челси» гол уриши керак эди, шунинг учун Моуриньо Лондонда кўп гол урадиган Этo'Они туширди. Самуэль эса ҳеч қанча вақт ўтмай Диего Костани йиқитди ва ҳакам пенальти белгилади. Пенальтидан Костанинг ўзи аниқ фойдаланди. 72-дақиқага келиб Арда Турон ўйиндаги охирги нуқтани қўйди. Костадан тўпни қабул қилиб олган Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси кучли зарба билан ҳаммасига нуқта қўйди 3:1. Бу голдан кейин «Челси» ҳам тақдирга тан берди. Моуриньо ҳеч нима қилолмади. Шу тариқа чемпионлаар лигасининг финалида Мадриднинг икки клуби ўйнайдиган бўлди.
Челси (Англия) – Атлетико (Испания) 1:3 (1:1, 0:2)
Голлар: 1:0 – 36 Торрес, 1:1 – 44 Адриан, 1:2 – 61, пенальти Коста, 1:3 – 72 Туран.
Челси: Шварцер, Иванович, Кэйхилл, Терри, Э. Коул (Это′О, 54), Рамирес, Давид Луиз, Виллиан (Шюррле, 77), Э. Азар, Аспиликуэта, Торрес (Д.Ба, 67).
Атлетико: Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, Тиагу, М. Суарес, Коке, Туран (К. Родригес, 83), Коста (Соса, 76), Адриан (Р. Гарсия, 66).
Огоҳлантиришлар: Кэйхилл (31), Коста (60), Адриан (65).
Биринчи ўйин - 0:0