Кириш Регистрация
11/01 00:45 Лацио - Комо
11/01 01:00 Райо Вальекано - Сельта
11/01 18:00 Алавес - Жирона
11/01 19:00 Эмполи - Лечче
11/01 19:00 Удинезе - Аталанта
11/01 20:15 Вальядолид - Бетис
11/01 22:00 Торино - Ювентус
11/01 22:30 Эспаньол - Леганес

Тур сарҳисоби: Энг кўп мухлис Самарқанд ва Бухорода

Баҳо:
+ | -

6-тур кутилганидек, мухлислар учун бир-биридан қизиқарли ва муҳим ўйинларни тақдим этди. Қайсидир маънода кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди десак, хато қилмаган бўламиз. Статистика ва рақамлар футболнинг ажралмас қисмидир. Шу сабабли, тур сарҳисобини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Мухлислар ташрифида ўсиш

Футбол - мухлислар учун. Шу сабабли, ҳар бир турда учрашувларга қанча ишқибоз келгани ҳамма учун қизиқ. Бу турда энг кўп томошабин Бухоро ва Самарқанддаги ўйинга йиғилди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги “Динамо” “Пахтакор”ни қабул қилиб, 98-дақиқада аламли тарзда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу учрашувни стадиондан 12 100 нафар мухлис кузатди. «Бухоро» «Бунёдкор»дан очко тортиб олган ўйинни эса 12 811 мухлис майдондан кузатган.

Энг паст қизиқиш уйғотган ўйин “Локомотив” – “Андижон” беллашуви бўлди. Бу учрашувга 1 100 томошабин йиғилган.

6-турда умумий 46 071 томошабин тўпланди. Бу олдинги турларга қараганда кўпроқ деганидир. Таққослаш учун, 4-турда 45 477 томошабин, 5-турда 43 306 нафар томошабин ташриф буюрган эди. Демакки, бу борада бироз бўлса-да, ўсиш бор.

«Навбаҳор» ва «Локомотив»дан тўртадан гол

Шанба, якшанба ва душанба кунлари Олий Лиганинг 6-тур баҳслари бўлиб ўтди. Еттита ўйиннинг иккитасида мухлислар голлар шоусига гувоҳ бўлдилар. Айниқса, Косонсойда кечган беллашувда дарвозаларга олтита тўп киритилди. “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” қарама-қаршилигида 4:2 ҳисоби билан Бахтиёр Ашурматов жамоаси ғолиб бўлди. Наманганликлар мавсум бошланганидан бери илк бор рақиб дарвозасига тўртта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Шунингдек, “Локомотив” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилиб, Темур Fаниев қўриқлаётган дарвозага жавобсиз тўртта тўп киритиб, йирик ғалабани тантана қилдилар. Умуман олганда, 6-турда ҳаммаси бўлиб дарвозалар 16 марта ишғол этилди. Мезбонлар 15, меҳмонлар эса 5 маротада голли имкониятдан фойдаланишган. Қолаверса, “Нефтчи” – “Машъал” ва “Насаф” – “Металлург” баҳсларида ҳисоб очилмади.

6-турда битта «қизил»

Истасак-истамасак, ҳар бир турда ҳакамлар томонидан сариқ карточкаларга гувоҳ бўламиз. Ушбу турда энг кўп огоҳлантириш кўрсатилган ўйин “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” баҳсида қайд этилди. Бош ҳакам Рустам Бобомуродов иккала жамоадан учтадан ўйинчиларга сариқ карточка кўрсатган. “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувида ҳам қўполликлар кузатилди. Равшан Эрматов мезбонлардан иккита, меҳмонлардан эса учта ўйинчига сариқ карточка кўрсатди. ¤йин охирларида “Бунёдкор” сардори Хайрулла Каримовга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди. Ушбу “қизил” 6-турда ягона бўлиб қолди. “Олмалиқ” – “Қизилқум” беллашувида мезбонларнинг икки вакили огоҳлантирилган. “Қизилқум”дан эса ҳеч бир ўйинчи жазога тортилмади.

Битта хет-трик, учта дубль

Мавсумни “Навбаҳор”да бошлаган ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов шу кунгача гол ура олмаётганди. Ниҳоят, “Сўғдиёна”га қарши баҳсда бу футболчи хуморидан чиқиб ўйнади шекилли, ҳар ҳолда бирйўла учта голга муаллифлик қилди. Бу билан Эркинов тўпурарлар рўйхатига кириб олди. Бундан ташқари, уч ҳужумчи ўз ҳисобига иккитадан гол ёзиб қўйдилар. Айнан “Навбаҳор”га қарши баҳсда “Сўғдиёна” ҳужумчиси Илёс Қурбонов дублга эришди. Унинг голлари жамоасини фақатгина йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди. “Локомотив”да тўп сураётган Фарҳод Тожиев ва Иван Нагаев “Андижон” билан беллашувда ўз вазифаларини аъло даражада бажаришди - уларнинг дубллари эвазига 4:0 ҳисоби юзага келди. Шунингдек, бу турда ҳакамлар томонидан иккита пенальти белгиланди ва ундан Фарҳод Тожиев билан Шаҳбоз Эркинов фойдаландилар.

Етакчиларда икки ғалаба ва икки дуранг

Чемпионлик учун курашаётган “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф” иштирокидаги ҳар бир ўйин барчанинг диққат марказида бўлиши бежиз эмас. Чунки улар совринли ўринлар учун курашда асосий даъвогарлар саналишади. Йўқотишларсиз бораётган “Пахтакор” бу турда ҳам ғалабали сериясини давом эттирди. Аммо “Динамо” майдонидаги ғалаба жуда катта машаққат эвазига қўлга киритилди. “Локомотив” эса улардан фарқли равишда анча осонлик билан уч очкони қўлга киритди. Ҳар ҳолда “Андижон” билан қайд этилган 4:0 ҳисоби барчасини айтиб турибди. “Бунёдкор” эса очко йўқотишга мажбур бўлди. “Қалдирғочлар” “Бухоро” майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, икки очкони йўқотди. Шунингдек, “Насаф” жамоаси ҳам ўз уйида қимматли очколарни бой берди. Кўпчилик “Металлург” устидан ишончли ғалаба қозонишига ишонганди. Аммо шу куни дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 13:06, 01.05.2014.
Ўқилди: 4407 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.