Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мигель Родриго: «Ўзбекистон иккита хатомизни иккита голга айлантирди»

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Япония қарши бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг 2-тури доирасидаги ўйин тугашига 8 сония қолганида ғалабани тўпини киритганидан хабарингиз бор. Ўйиндан кейин Япония терма жамоаси бош мураббийи Мигель Родриго ва бир неча нафар футболчилар мазкур ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Мигель Родриго, Япония терма жамоаси бош мураббийи:
— Натижа ҳафсаламизни пир қилди, аммо биз яхши ўйин кўрсатдик. Айниқса, дастлабки 7 дақиқа давомида тўла устунликка эришдик ва гол урдик. Ўзбекистон жуда чуқур ҳимояланди ва ўз дарвозасидан 15 метр нарига ўтмади. Биз рақиб мудофаасини ёриб ўта олмадик. Бу биз учун қийин бўлди. Шунингдек, уларнинг дарвозабони жуда кўп вазиятларда жамоасини қутқарди. Ўзбекистон бизнинг иккита хатомиздан фойдаланди ва 2та гол урди.

Жанубий Кореяни 12:0 ҳисобида енгганимиздан кейин хавотирга тушгандим. Йирик ғалаба ўйинимизга таъсир ўтказмай қолмади. Бугунги мағлубиятдан эса фожиа ясамайман. Ушбу мағлубият бизни "уйғотди". Қирғизистонга қарши бўладиган ўйин биз учун финалга тенг бўлади. Биз бу баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз шарт. Осиёнинг амалдаги чемпиони сифатида нималарга қодирлигимизни кўрсатишни истаймиз.

Хоши Шота, футзалчи:
— Бу ўйин Кореяга қарши бўлган дастлабки учрашувдан бутунлай фарқ қилди. Бу сафар қийин ўйин бўлди. Бугунги ўйин кўрсатдики, Осиё чемпионатида ғолиб чиқиш биз ўйлаганимиздан ҳам кўра мураккаброқ. Бу ҳолат бизга қўшимча мотивация беради. Мазкур мағлубиятни борича қабул қилишимиз керак. Хатоларимиздан хулоса чиқариб, ўзимизга ишонган ҳолда, ўз ўйинимизни яна йўлга қўйиб олишимиз керак.

Нишитани Рёсуке, футзалчи (гол муаллифи):
— Ўтган йили Ўзбекистон билан ёпиқ иншоатлардаги Осиё чемпионатида тўқнаш келганмиз. Бу жамоанинг ўйинини яхши билардим. Улар ўз дарвозалари олдида мустаҳкам ҳимояни ташкил этишди ва биз уни ёриб ўта олмадик. Лекин биринчи голни биз урдик. Комбинация орқали урган голимиз — бизнинг асосий кучимиздир. Лекин тезда гол ўтказиб юбордик. Эътиборни пасайтириб юборгандик. Бугун ўйин шуни кўрсатдики, биз руҳий жиҳатдан кучли бўлишимиз лозим экан. Олдимизда Қирғизистон билан ўйин кутиб турибди. Бу баҳсда бор кучимизни намойиш қилишимиз керак. Бу ўйинда ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.

Ватенабе Томоаки, футзалчи:
— Сўнгги дақиқаларда Ўзбекистонга мағлуб бўлдик. Агар бу мусобақадаги сўнгги ўйин бўлганида, жуда ёмон аҳволга тушардик. Лекин олдимизда гуруҳ босқичининг яна бир ўйини бор. Унда ғалаба қозонсак, биз плей-оффга чиқамиз. Кореяга қарши жуда ажойиб ўйинни ўтказгандик. Ўзбекистонга қарши ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадик. Қирғизистонни мағлуб этиб, чорак финалга чиқишимиз керак. Чемпионатнинг қолган барча ўйинларида ғалаба қозонишимиз учун бугунги ўйин туртки бўлади. Бу ўйин бизнинг кейинги баҳсга бўлган муносабатимиз ва тайёргарлигимизни ўзгартиради.

Манба: www.jfa.jp
Киритилди: 02:53, 05.05.2014.
Ўқилди: 5886 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.