Эртага Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Бунёдкор» ҳамда «Ал-Ҳилол» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Шу муносабат билан ҳар икки жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Аввало меҳмонлар бош мураббийи Сами ал-Жабр саволларга жавоб берди.
— Хайрли кеч, дўстлар. Жуда чиройли стадион ва ўйин ҳам шунга яраша бўлади деб ўйлайман. Ишонинг фантастик ўйин бўлади. Рақиб Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бизнинг таркибимиз кучли, лекин рақибнинг ҳам таркибида ажойиб футболчилар йиғилган. «Бунёдкор» Қатарнинг «Ал-Жаиш» жамоасини гуруҳда қолдириб кетишди.
– «Бунёдкор» охирги дақиқаларда гол уришни жуда яхши билади. Бунга қарши нима қилмоқчисиз?
– Бундан хабаримиз бор. «Бунёдкор» жисмоний жиҳатдан жуда кучли. Албатта бизга жуда қийин бўлади. Чунки руҳий жиҳатдан кучли рақибга қарши ўйин мураккаб. Бу жиҳатни кўриб чиқдик.
– Таркибда йўқотишлар бор. Бразилиялик футболчи келмади. Нимага? Ички чемпионат тугаганига бир ой бўлди. Жамоа ўз ўйинини сақлаб қолганми?
– Чемпионлар лигаси бошқача мусобақа. Бундан ташқари биз қирол кубогида ҳам ўйнадик. Бразилиялик легионеримизнинг жароҳати бор.
– «Бунёдкор» сиз учун қулай рақибми?
– Асло. «Бунёдкор» узоқ муддат давомида бир хил ўйнамоқда. Рақиб жуда кучли. Футболда бу рақиб кучли, бу рақиб кучсиз дейишга ҳаққимиз йўқ. Рақибни ҳурмат қилиш керак.
– Ички чемпионатда яхши ўйнамаётган бўлишимизга қарамай, чемпионлар лигасида яхши ўйнаяпсизлар.
– Миллий чемпионатда ҳар йил бир хил яхши ўйнаш қийин, лекин бу чемпионлар лигаси.