Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай - Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна - Динамо
28/06 20:00 Қизилқум - ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Мухлис мақоласи. Куз-баҳор тизимига ўтишимиз керак

Баҳо:
+ | -

 

Сайтимизда мухлисларнинг ҳар бир фикри муҳим аҳамиятга эгалигидан хабарингиз бор. Facebook'даги саҳифамизда қуйидаги мақола келди. Уни сизнинг эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ассалому алайкум, аҳли сайт, футбол мутахасислари, жонкуяр журналистлар! Диққатингизни анчадан бери ўйлантириб келаётган бир масалага қаратмоқчиман.

ОФК чемпионлар лигасида бизга 1+2, катта эҳтимол билан келаси йили 2+2 квотаси берилади. Хўш, бу квотани гуруҳ босқичида 4 тага айлантира оламизми?! Бу жуда қийин. Айниқса, баҳор-куз тизимидаги чемпионатимиз бор экан, бунга ишониш қийин. Сабаби шуки, чемпионатимиз ноябрнинг охирги кунларида тугагандан сўнг футболга алоқадор шахслар, айниқса футболчилар ўзларини худди елкасидан тоғ ағдарилгандай ҳис қилишиб таътилга чиқиб кетадилар ва бўшашиб жисмоний ҳолатни йўқотадилар (буни тушунса бўлади, бизга хос хислат: ёз ғамини қишда еймиз) ва оқибатда баҳоргача тикланиб ололмаяптилар.

Таклифим, агар чемпионатимиз куз-баҳор тизимига ўтса, сентябрдан бошланадиган мавсумда 3 ойда 13 тур, декабрда ҳам камида 2та тур( бир вақтлар декабрнинг ярмигача давом этган мавсум бўлган), кейин 1 ой танаффус ёки 2 ой. Буни ечими бор агар ноқулай об ҳаво рўй берса, кечиктириладиган тур ёки захира кунлари. Қайтанга яхши, ёмғирда ўйнашни ҳам ўрганишади. Ахир ЖЧ саралашининг сафар ўйинларида ҳам ёмғирли шароитда ўйнадикку (Корея ва Эронга қарши). Нари борса қолган 11 тур 2,5 ойга чўзилади. Бу тизимнинг фойдали томони шундаки, қишки танаффус вақтида футболчиларимиз ва мураббийларимизда масъулият сақланиб қолади. Улар спорт формасини йўқотмасликка ҳаракат қиладилар. Агар саналар маъқул келмаса, ўйин муддати аввалгидек сентябрдан ноябргача, 2-давра мартдан майгача, фақат система ўзгаради куз-баҳор тизимига, оралиқдаги катта танафусда кубок ўйинлари бўлади. Кейин елкадаги юкни қишда эмас ёзда ағдаришга тўғри келади.

Футболимиз ривожини чин дилдан истаб қоламан. Этиборингиз учун раҳмат!!!

Facebook'да Sirli Dunyo ники билан рўйхатдан ўтган мухлис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:21, 16.05.2014.
Ўқилди: 4993 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.