Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

9-тур превьюси. “Пахтакор” - “Навбаҳор”

Баҳо:
+ | -

20 май куни олий лигада 9-тур ўйинларига старт берилади.

“Пахтакор” ушбу турда Тошкентда “Навбаҳор”ни қабул қилади. Наманганликлар мавсумни кутилганидан яхши ўтказишмоқда. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ҳозирча 13 очко тўплаган ҳолда жадвалда бешинчи поғонадан ўрин олишган. Мавсум бошланишига оз вақт қолганда бир қатор футболчиларни таркибга жалб қилган Ашурматов курашчан жамоа шакллантириш учун жуда кўп вақт кетмаслигини исботлаб қўйди. Аввалги турда “Навбаҳор” Косонсойда “Андижон”дан йирик ҳисобда устун келди.

“Пахтакор” эса кетма-кет икки дурангдан кейин ғалаба билан ишқибозларни хурсанд этишни ўйламоқда. Кахи Махарадзе сариқ карточкалари 4тага етгани сабабли баҳсни ўтказиб юборади. Рақиб сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.
 
Ҳозирга қадар олий лиганинг барча мавсумларида қатнашиб келаётган икки жамоа 44 бор тўқнаш келган. 27 бор “Пахтакор”, 11 марта “Навбаҳор” ғалаба қозонган ва 6 беллашувда дуранг қайд этилган. Жамоамиз 77, рақиб 35 бор гол урган. Наманганликлар Тошкентда охирги марта 1997 йилда очко олишган. Ўша баҳс 2:2 ҳисобида тугаган.

Учрашувни кузатиш учун стадионга келадиган мухлисларга клубимиз ажойиб совға ҳозирлаган. "Пахтакор" - "Навбаҳор" баҳсига ташриф буюриб, "Соғлом бола йили"га бағишланган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясида иштирок этиш ва асосий эсдалик совға сифатида “Матиз” автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Шунингдек, футбол тўплари, спорт костюмлари, жамоа либослари, клуб тарихи ҳақидаги китоблар ва "Fitness House" соғломлаштириш мажмуасига абонементлар ҳам ўз эгаларини топади. Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" ижтимоий акцияси иштирокчисига айланасиз. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархи 5000 сўм.
    
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви 20 май, сешанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!
 
“ПАХТАКОР” - “НАВБАҲОР”

Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Алишер Усмонов (Тошкент), Тимур Гайнулин (Тошкент), Игорь Гармашов (Тошкент).
Назоратчи: Булат Галеев (Урганч).

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 14:55, 19.05.2014.
Ўқилди: 6803 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик