Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Футзал: «Локомотив»нинг Осиё чемпионатидаги рақиблари маълум

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

23 май, жума куни Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра, мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган Тошкентнинг «Локомотив» клуби «А» гуруҳидан ўрин олди. Унга гуруҳ босқичида мусобақа мезбони, Хитойнинг «Шенчжен Нанлинг», Япониянинг «Нагоя Оушенс» ва Австралиянинг «Вик Вайперс» клублари рақиблик қилади.

Мусобақанинг иккинчи – «В» гуруҳидан эса 2013 йилги мусобақа ғолиби, Таиланднинг «Чонбури Бльювэйв», Эроннинг «Дабири Табриз», Ливаннинг «Банк оф Бейрут» ва Кувайтнинг «Ал-Қодисия» клублари ўрин олган.

Мусобақалар 2014 йилнинг август ойи охирида Хитойнинг Ченгду шаҳрида бўлиб ўтади.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари 2010 йилдан бери ўтказиб келинади. 2010 йилги мусобақада Ўзбекистон номидан «Строитель-Зарафшон», 2011-2013 йилги мусобақаларда эса «Ардус» иштирок этган бўлиб, энг юқори натижа 2012 йили Кувайтда бўлиб ўтган мусобақада қайд этилган. Ўшанда «Ардус» футболчилари мусобақа финалига етиб бориб, финалда Эроннинг «Гити Пасанд» жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:46, 23.05.2014.
Ўқилди: 6436 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.