Кириш Регистрация
31/10 00:45 Аталанта 2-0 Монца
31/10 00:45 Ювентус 2-2 Парма
31/10 18:15 Пахтакор 3-1 Андижон
31/10 22:30 Женоа 0-1 Фиорентина
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна - Сурхон
02/11 01:00 Алавес - Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас

Азамат Абдураимов: «Вазият яхши томонга ўзгаришига ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

— Албатта, ютқазганимиз боис натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Бугунги баҳсга шогирдларим яхши тайёргарликка тушишганди. Гол уришимиз учун кўплаб вазиятлар бўлди. Афсуски, имкониятлардан яна фойдалана олмадик. Шунга қарамай, “Насаф”дек кучли рақибга қарши футболчилар тенгма-тенг ўйнай олишди. Айниқса, иккинчи таймда очиқ футбол намойиш этишди. Жамоам бугун ёмон ўйнади демоқчи эмасман. Олдинги учрашувларга қараганда ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Афсуски, вазиятлардан фойдаланишда футболчиларга нимадир етишмаяпти. Масалан, 5-дақиқадаёқ Лочин Солиевда яхши имконият бўлганди. Бундай вазиятлар иккинчи бўлимда ҳам бўлди. Тўғри, “Насаф” моҳир ижрочиларга эга бўлган кучли жамоа. Уларни ғалаба билан табриклайман.

— “Андижон” ўз аҳволини янада оғирлаштирди. Жамоани бу вазиятдан олиб чиқиб кетишингизга ишонасизми?
— Ҳа, ишонаман. Агар ишонмаганимда аллақачон ариза ёзиб ишдан кетган бўлардим. Тўғри айтдингиз, биз айни пайтда қийин ҳолатдамиз. Биринчи давра якунланишига 4та учрашув қолди ва булардан иккитаси уйда ҳамда сафарда ўтади. Мана шу ўйинларни ўтказиб олганимиздан сўнг биринчи давра якунлари сарҳисоб қилинади. Албатта, ўзгариш қилиниб жамоани кучайтиришимиз керак. Жамоага ёрдам бера олмаётганлар билан хайрлашиш лозим. Кўплаб футболчилар ўз имконияти даражасида ўйнай олишмаяпти. “Навбаҳор” билан бўлган учрашувдан кейин футболчилар билан жиддий гаплашиб олгандик. Айниқса, дербида шогирдларимга эътирозимларим катта бўлди. Шунинг учун албатта ўзгаришлар қилиш керак.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:36, 24.05.2014.
Ўқилди: 6134 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.