Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Локомотив»нинг JOMA брендли либослари сотувга чиқарилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, “Локомотив” 2013 йилдан бошлаб, JomaSport компанияси томонидан тақдим этилган либосларда майдонга тушиб келмоқда. Ушбу мавсумда ҳам “Локомотив” Joma билан ҳамкорлигини давом эттиряпти. Асосий жамоа, ёшлар, футзал ва турли ёшдаги болалар жамоалари ҳам ушбу бренддаги кийимлар билан таъминланган.

Билдирилаётган кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда, “Локомотив” профессионал футбол клуби асосий жамоанинг уй ва сафар либосларини сотувга чиқаришга қарор қилди.

Энди сизда “Локомотив” таркибида тўп сураётган футболимиз юлдузлари билан айнан бир хил бўлган футболка ва шортларни харид қилиш имконияти мавжуд. Қизил ва оқ рангдаги футболкаларни хоҳишингизга кўра футболчилар рақами ва фамилияси билан ёки бўлмаса рақам ва фамилиясиз ҳолда сотиб олишингиз мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам кийим нархи ўзгармайди.

Либослар айнан футболчилар киядиганлари билан бир хилдир ва уларнинг нархи – 200 000 сўм.

Ҳозирча либосларни фақатгина аввалдан қўнғироқ қилиб, буюртма берган ҳолда, Тошкентнинг ТТЗ мавзесида жойлашган “Локомотив” стадионидан олиб кетишингиз мумкин.

Футболкаларга буюртма бериш ва сотиб олиш учун телефон рақам: +998909654737 (Улуғбек)

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 22:28, 27.05.2014.
Ўқилди: 7425 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13266]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6705]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5371]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4939]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4347]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3505]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2623]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2058]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1976]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1757]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик