Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Сергели Арена»да Болалар кунига бағишланган турнир

Баҳо:
+ | -

1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бағишлаб, республикамиз бўйлаб кўплаб спорт мусобақалари ташкил этилади.

Тошкент шаҳар футбол федерацияси Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бағишлаб, пойтахтимизнинг 4та мажмуасида тўртта мусобақа ташкил этмоқда. Бу мусобақаларнинг биринчисини ТшФФ 31 май (шанба) куни “Сергели Арена” спорт мажмуасида уюштирмоқда. “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасидаги ушбу футбол бўйича блиц-турнир 2005-2006 йилларда таваллуд топган болалар ўртасида ўтказилиб, унда 4та клуб қатнашади: мезбон “Сергели Арена”, “Пахтакор”дан иккита жамоа ҳамда “Бунёдкор” клуби академияси тарбияланувчилари.

Мазкур блиц-турнирда ҳар бир жамоа бир-бирлари билан ўзаро биттадан – жами учтадан ўйин ўтказади. Ўйинлар 2та бўлимдан иборат бўлади, ҳар бир бўлим – 15 дақиқадан давом этади. Барча учрашувлар бирин-кетин ўтказилиб, ҳамма ўйинлар ўша куннинг ўзидаёқ якунланади.

Мусобақа якунига кўра, жамоалар Тошкент шаҳар футбол федерацияси (ташкилот вице-президенти – Маъмур Юсупов) томонидан эсдалик дипломлари ва кубоклар билан тақдирланадилар.

Беллашувлар 31 май куни эрталабки соат 8:30дан бошланади ва соат 11:30га қадар давом этади.

Беллашувларга ташриф буюришни хоҳловчилар учун эслатма: “Сергели Арена” манзили – машина бозордан ўтганда, Сергели 8-массив рўпарасида.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:42, 29.05.2014.
Ўқилди: 4296 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.