Кириш Регистрация
10/03 00:45 Ювентус 0-4 Аталанта
10/03 01:00 Реал Сосьедад 0-1 Севилья
11/03 00:45 Лацио 1-1 Удинезе
11/03 01:00 Эспаньол 1-1 Жирона
11/03 01:00 Вест Хэм 0-1 Ньюкасл
11/03 15:00 Йокогама Маринос - Шангхай Порт
11/03 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
11/03 23:00 Ал-Аҳли (СА) - Ар-Райян
12/03 01:00 Ал-Ҳилол - Пахтакор
12/03 15:00 Квангжу - Виссел Кобе
12/03 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Шенхуа

«Бунёдкор» – «Нефтчи». ВИДЕО Превью

Баҳо:
+ | -

5 июнь, пайшанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн бешинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Шу кунгача ўтказилган ўн тўрт ўйиннинг ўн биттасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлиб, бир учрашувда фарғоналиклар ғолиб бўлишган. Икки баҳсда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар фарқи 25:5, “Бунёдкор” фойдасига.

Ўзаро ўйинларда энг кўп тўп киритган футболчи Анвар Бердиев ҳисобланади. Эндиликда “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилаётган ушбу ҳужумчи фарғоналиклар таркибида “Бунёдкор” дарвозасига тўртта тўп киритган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни бўлиб ўтадиган 11-тур доирасидаги “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви “Жар” стадионида соат 19:00да бошланади.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Нефтчи” жамоаларининг тошкентликлар мезбонлигида ўтган учрашувлар қайдномаларидан кўчирмалар ва барча голлар видеоҳаволаси келтирилган.

БУНЁДКОР - НЕФТЧИ 0:0
26.06.2007. 15-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5000 томошабин
Бош ҳакам: Хушвақт Мухторов - 8,3

БУНЁДКОР - НЕФТЧИ 3:1 (2:0)
06.03.2008. 2-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 8000 томошабин
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,0
Голлар: Сервер Жепаров 13 (1:0), Улуғбек Бақоев 18 (2:0) Улуғбек Бақоев 55 (3:0), Анвар Бердиев пенальти 90+2 (3:1)

БУНЁДКОР – НЕФТЧИ 5:0 (3:0)
31.10.2009. 28-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 4573 томошабин
Бош ҳакам: Олег Рубаков – 8,0
Голлар: Анваржон Солиев 4 (1:0), Сервер Жепаров 36 пенальти (2:0), Жасур Ҳасанов 43 (3:0), Хосе-Луис Вильянуэва 59 (4:0), Тимур Кападзе 82 (5:0)

БУНЁДКОР – НЕФТЧИ 1:0 (0:0)
02.05.2010. 7-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 6742 томошабин
Бош ҳакам: Бахтиёр Тоғаев – 8,7
Гол: Сервер Жепаров 63

БУНЁДКОР - НЕФТЧИ 1:0 (0:0)
15.10.2011. 23-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3184 томошабин
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин - 9,1
Гол: Камолиддин Мурзоев 59

БУНЁДКОР – НЕФТЧИ 2:1 (2:1)
18.08.2012. 16-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 1426 томошабин
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)
Голлар: Анвар Ғофуров 6 (1:0), Виктор Карпенко 8 (2:0), Анвар Бердиев 38 (2:1)

БУНЁДКОР – НЕФТЧИ 1:0 (1:0)
26.08.2013. 17-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 3120 томошабин
Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий)
Гол: Жасур Ҳасанов 8 (1:0)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 17:43, 04.06.2014.
Ўқилди: 6153 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.