"Барселона"нинг собиқ бош мураббийи марҳум Тито Виланова Лионель Мессини клубдан кетмасликка кўндирган эди, дея хабар беради Mundo Deportivo.
19 апрель куни Месси ва дарвозабон Хосе Пинто жамоанинг собиқ мураббийи Тито Вилановадан хабар олиш учун шифохонага борадилар. Виланова эса футболчиар ўзини бундай аҳволда кўришларини истамайди.
Бунинг устига жамоа Испания кубоги финалида "Реал"га 1:2 ҳисобида бой берилган кундан уч кун ўтган ва Месси қаттиқ танқид остида қолиб кетган эди.
Учрашувда Месси Вилановага жамоани тарк этмоқчилиги ва бунга пул сабаб эмаслигини айтади.
Аммо икки соатлик суҳбатдан сўнг Виланова Мессини жамоадан кетмасликка кўндиради. Эртаси куни Месси "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тўпини киритади.
Клуб президенти Бартомеу 24 апрель куни, Виланованинг ўлимидан бир кун аввал, ундан хабар олгани боради ва Мессининг қарорига таъсир кўрсатгани учун унга миннатдорчилик билдиради.
19 май куни Месси "Барслона" билан янги шартнома имзолайди. Тито Виланова 25 апрель куни 45 ёшида бу дунёни тарк этади.