"Сампдория" ҳимоячиси Шкодран Мустафи Германия терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибига чақиртирилди, дея хабар беради Bild.
Немис термаси мураббийлар штаби Мустафини Арманистонга қарши ўртоқлик учрашувида (6:1) жароҳат олган Марко Ройснинг ўрнига чақиришган.













