Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ЖЧ-2014. Бразилия мусобақани ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Деярли 200 млн аҳолига эга бўлган Бразилия давлатининг  бирорта фуқароси ўз терма жамоасидан чемпионликдан бошқа нарсани кутмаётган бўлса керак. Бу эса футболчиларга жуда катта босимни юзага келтириб чиқаради, айниқса, турнирнинг очилиш учрашувида.

Ўйин бошида ана шу босим ва ҳаяжон мезбонларнинг ҳаракатларидан кўзга тўшланди. Ушбу ҳолатдан тезроқ чиқиб кетиш учун эса гол керак эди. Бразилиялик Марсело ана шу голни урди, аммо ўз дарвозасига! Ивица Олич чап қанотдан олдинги ўтди ва тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Йелавичнинг оёғига тўп яхши тегмай қолди. Марсело эса тўпни ўз дарвозасига буриб юборди.

Кутилмаган голдан бироз шошиб қолган "футбол афсунгарлари" аста-секин ўз ўйинларини топишди ва Неймарнинг унча кучли бўлмаган зарбаси орқали ҳисобни тенглаштиришди.

Иккинчи бўлимни жамоадар анча эҳтиёткор тарзда бошлашди. Боиси, гол ўтказиб юборган жамоада вазиятни ўнглаш учун имконият деярли бўлмаслигини томонлар яхши тушунишарди. Ўйиннинг 69-дақиқасида япониялик Нишимура Хорватия дарвозаси томон баҳсли пенальти белгилади. Фред жарима майдончаси ичида дарвозага тескари турган ҳолда тўпни қабул қилди ва ўз елкасида хорватиялик Лоуреннинг қўлини ҳис қилган заҳоти майдонга йиқилди. Вазиятга яқин турган Юичи ўша заҳоти хуштак чалди ва 11 метрли нуқтани кўрсатди. Неймарнинг зарбасини Плетикоса қайтарганди, бироқ тўп унинг қўлига тегиб, дарвозага кириб кетди.

Хорватия мағлубиятдан қутулиб қолиш учун олдинга ўтишга мажбур эди. Оқибатда ўйиннинг сўнгги дақиқасида қарши ҳужумда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Оскар тўпни эгаллаб олиб олдинга интилди ва икки ҳимоячи таъқиби остида бўлишига қарамай, 18 метрлардан зарба беришнинг имконини топди. Хорватиялик посбон бу зарбани ҳам қайтара олмади. 3:1.

Мезбонлар ЖЧни ғалаба билан бошлашди. Бироқ улар ёрқин ўйин намойиш қила олишмади. Бунга балки дастлабки ўйин ҳаяжони халал бергандир. Кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйин кўрсатиладиган бўлса, Бразилиянинг финалгача етиб бориши анча қийин бўлади.

ЖЧ-2014. "А" гуруҳи, 1-тур
БРАЗИЛИЯ – ХОРВАТИЯ - 3:1
Голлар: 0:1 – 11, автогол Марсело, 1:1 – 29 Неймар, 2:1 – 71, пенальти Неймар, 3:1 – 90 Оскар.
Бразилия: Жулио Сезар, Дани Алвес, Силва, Давид Луиз, Марсело, Л. Густаво, Оскар, Паулиньо (Эрнанес, 63), Халк (Бернард, 68), Фред, Неймар (Рамирес, 88).
Хорватия: Плетикоса, Срна, Чорлука, Ловрен, Врсалько, Ракитич, Ковачич (Брозович, 61), Перишич, Модрич, Олич, Елавич (Ребич, 78).
Огоҳлантиришлар: Неймар (27), Чорлука (65), Ловрен (69), Л. Густаво (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:00, 13.06.2014.
Ўқилди: 7978 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2093]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2091]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2023]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1751]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1743]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1667]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1577]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1564]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1512]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1494]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик