Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мексика ҳақли ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

"А" гуруҳининг тенг кучли Мексика ва Камерун терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ғалабани қўпроқ истаган, бу мақсад йўлида кўп ҳаракат қилган, руҳан синиб қолмаган жамоа якунда ғалаба қозонди.

Мазкур Мундиалнинг иккинчи ўйинида ҳам ҳакамларнинг қўпол хатолари кўзга ташланди. Колумбиялик лайнсмен биринчи бўлимда Мексика 2та гол урган вазиятни офсайд деб баҳолади ва голнинг бекор қилинишига сабабчи бўлди. Дастлабки вазиятда ҳакам ассистенти ҳимоячилар билан бир чизиқда турган Жованни Дос Сантосни офсайдда деб топди. Иккинчи вазиятда ҳужумчи айнан камерунлик ҳимоячининг боши орқали келган тўпни дарвозага йўллаганди. Аммо колумбиялик ҳакамлар бу вазиятда жамоавий ишлай олишмади, нозик вазиятга тўғри баҳо бера олишмади.

Мексика яхши ўйнади, жуда яхши ўйнади. Улар деярли бутун ўйин давомида Камерунни ҳимояланишга мажбур қилишди. Африкаликларда ҳар иккала бўлимда биттадан яхши имконият юзага келди. Это'Онинг зарбаси дарвоза устунига теккан бўлса, ўйин сўнггида Муканжонинг бош билан берган зарбасини посбон эгаллаб олди.

Ўйиндаги ягона гол 61-дақиқада киритилди. Жамоадошлари Дос Сантосни чиройли узатма билан жарима майдончасига ичига бошлашди ва Жованни ўз вақтида зарба берди. Камерунлик посбон зарбани қайтарди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Орибе Перальта эса дарвозани ишғол қилди.

Гол уриб олганидан кейин мексикаликлар кўп тавакаал қилишмади, тўпни назорат қилишди ва ғалабани ўзларида сақлаб қолишди.

Дастлабки турдан кейин "А" гуруҳида Бразилия ва Мексика 3 очко билан пешқадамлик қилишмоқда.

ЖЧ-2014. "А" ГУРУҲИ, 1-ТУР
МЕКСИКА - КАМЕРУН  - 1:0
Гол: Орибе Перальта (61)
Огоҳлантиришлар: Морено (57), Нункеу (77).
Мексика: Гильермо Очоа, Франциско Родригес, Рафаэль Маркес, Мигель Лайюн, Эктор Эррера (Сальсидо, 90), Жовани Дос Сантос, Эктор Морено, Андрес Гуардадо (Фабиан, 69), Пауль Агилар, Орибе Перальта (Х. Эрнандес, 74), Хосе Васкес
Камерун: Шарль Итанж, Бенуа Ассу-Экотто, Николя Нкулу, Седрик Жежу  (Нункеу, 46), Александр Сонг (Вебо, 79), Стефан Мбиа, Эйонг Эно, Орельен Шежу, Эрик Шупо-Мотинг, Бенжамин Муканжо, Самуэль Это`О

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:55, 13.06.2014.
Ўқилди: 4035 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик