Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Мурод Исмоилов: "Биргина хатоимиз туфайли мағлуб бўлдик"

Баҳо:
+1 | -

"Нефтчи" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Нефтчи” бош мураббийи Мурод Исмоилов қатнашди.
 - “Бунёдкор” билан ўйиндан кейин “Локомотив”га қарши жиддий тайёргарлик кўргандик" - дея гап бошлади Исмоилов.

- Бугунги ўйинда голли имкониятлар кам бўлишини билардик. Биз бундай имкониятлардан фойдаланиб қолишимиз керак эди. Ўйининг илк дақиқасида Рўзимбой Аҳмедов тепган тўпи тўсинга тегиб қайтди. Қайтган тўпни Абдуллоҳ Олимов совуққонлик билан якунлаши керак эди. Бироқ аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимда ҳам бир нечта голли вазиятлар бўлди. Афсуски, биринчи тайм сўнггиларида ўзимизнинг хатоимиз эвазига тўп ўтказиб юбордик.

Бугун йигитлар имкон қадар қўлдан келганича ҳаракат қилди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар берган кўрсатмаларимизни бехато бажаришга ҳаракат қилишди. Лекин юқорида айтиб ўтганимдек, биргина йўл қўйган хатоимиз туфайли мағлубиятга учрадик.

Аввал ҳам айтганман, бугунги ҳолатимизда “Бунёдкор” ва “Локомотив” сингари етакчи жамоаларга қарши баҳсларда очиқ футбол намойиш этсак қийналамиз.

Баҳона эмас-у, ҳисоблаб чиқсам, ихтиёримиздаги 10 нафар ўйинчидан турли хил сабабларга кўра фойдалана олмаяпмиз. Лекин бунинг ижобий томони шундаки, маҳаллий ёшларда имконият юзага келмоқда. Эътибор бераётган бўлсангиз, охирги ўйинларда кўпроқ ёшларга имконият бериб келмоқдамиз. Жавоҳир Расулов, Мурод Бобожонов, Отабек Зокиров каби ўйинчиларни кўрсатиш мумкин – дейди Исмоилов.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 00:51, 15.06.2014.
Ўқилди: 5173 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.