Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Немис машинаси» Португалияни янчиб ташлади

Баҳо:
+1 | -1

Германия терма жамоаси мазкур жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогар эканини жарангли овоз билан таъкидлади.

Гап кучли рақиб - Португалия устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабада ҳам эмас. Йоахим Лёв жамоани ушбу Мундиалга идеал тарзда тайёрлаб олиб келибди. Жамоавий ўйин, ўйин интизоми, метин ҳимоя, футболчиларнинг ўз вақтида очилиши... "Немис машинаси"нинг деярли барча компонентлар идеал даражада ишлади бугун.

Йирик мағлубиятга эса Португалиянинг ўзи айбдор. Ўйин бошида ҳимоячи яккама-якка курашда Гётцега ютқазди ва ҳужумчини тортиб йиқитди. Томас Мюллер пенальтидан ҳисобни очди.

Португалиянинг стандарт вазиятлари хавфли қуролга айланмади. Германия эса ўзининг иккинчи голини бурчак тўпидан сўнг урди. Ҳимоячи Хуммельс бош билан дарвозани ишғол қилди.

"Реал Мадрид" ҳимоячиси Пепе биринчи бўлимнинг ўзидаёқ терма жамоасининг аҳволини янада қийинлаштириб юборди. Пепе ёнма-ён ўйин давомида қўли билан Мюллернинг юзига урди, ҳакамнинг хуштагидан кейин эса у ерда ётган Томаснинг юзига шиддат билан эгилди ва бош билан бироз туртиб юборди. Мана шу иккинчи ҳолат туфайли сербиялик ҳакам Мажич уни майдондан четлатди.

Португалия терма жамоаси дарвозабони Руи Патрисиу у қадар ишончли ҳаракат қила олмаганини таъкидлаш лозим. У дастлаб Мюллернинг ўзи томон йўллаган зарбасини қайтара олмаган бўлса, иккинчи бўлимда қанотдан берилган зарбани ушлаб қола олмади ва Томас яқин масофадан ўзининг учинчи, жамоасининг тўртинчи голини Португалия дарвозасига йўллади.

Томас Мюллер мазкур Мундиалнинг илк "хет-трик" муаллифига айланди. "Олмон машинаси" эса шиддатли старт олди.

ЖЧ-2014. "G" ГУРУҲИ, 1-ТУР
ГЕРМАНИЯ - ПОРТУГАЛИЯ - 4:0 (3:0)
Голлар: 1:0 – 12, пенальти Мюллер, 2:0 – 32 Хуммельс, 3:0 – 45 Мюллер, 4:0 – 78 Мюллер.
Германия – Нойер, Дж.Боатенг, Мертесакер, Хуммельс (Мустафи, 73), Хеведес, Кроос, Лам, Хедира, Ўзил (Шюррле, 63), Гетце, Мюллер (Подольски, 82).
Португалия – Патрисиу, Перейра, Алвеш, Пепе, Коэнтрау (Алмейда, 65), Велозу (Кошта, 46), Мейрелеш, Моутинью, Нани, Роналду, Угу Алмейда (Эдер, 28).
Огоҳлантириш: Перейра (11).
Четлатиш: Пепе (37).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:52, 16.06.2014.
Ўқилди: 8694 марта.
Фикрлар: 87 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.