Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Мундиал. Энг ёрқин «хет-триклар» ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Кеча жаҳон чемпионати-2014 даги илк «хет-трик» қайд этилди. Furkat.uz сайти мундиаллар тарихидаги энг ёрқин «хет-триклар» Топ-5 талигини тузиб чиқди.

5. Игор Беланов (ЖЧ-1986) 1/8 финал. СССР-Белгия 3:4
Собиқ Иттифоқ терма жамоаси ҳужумчиси Игор Беланов Белгия терма жамоаси дарвозасини уч бора аниқ нишонга олиб «хет-трик»ка эришади. Бироқ ана шу голлар ҳам унинг терма жамоасига наф келтирмайди. Шундай бўлса ҳам ўша йили Игор Европанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилиб, «Олтин тўп» соҳибига айланди.

4. Томас Мюллер (ЖЧ-2014) гуруҳ босқичи Германия – Португалия 4:0
Томас 2014 йилги мундиални фантастик тарзда бошлади. Португалия терма жамоаси дарвозасини нақ уч марта нишонга олган Мюллер жаҳон чемпионатлари тарихига ўз номини ёздириб қўйди. «Немис машинаси» шу куни португалларни кўрмай қолди гўё.

3. Леонидас (ЖЧ-1938) 1/8 финал. Бразилия-Польша 6:5
Бразилиялик мухлислар Леонидасни Пеле даври бошланмасидан олдин Бразилиянинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишади. Леонидас 1938 йилги жаҳон чемпионатида ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Унинг киритган 8 та голи «сариқ дев»ларга «бронза» медалини тақдим этди. Полшага қарши кечган ўйиннинг асосий вақти 4:4 ҳисоби билан ўз ниҳоясига етади. Қўшимча таймларда Леонидас яна 2 та гол киритиб, учрашувдаги «хет-трик»ини нишонлайди. Ўша куни поляклар сафида Валимовский «покер» қайд этганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

2. Паола Росси (ЖЧ-1982) гуруҳ босқичи. Италия-Бразилия 3:2
ЖЧ-82 га Зико етакчилигидаги Бразилия фаворит сифатида ташриф буюрган эди. Бироқ Паола Росси бразилияликларнинг 4-чемпионлик ҳақидаги орзуларига якун ясайди. Мазкур беллашувда ғалаба қозонган терма жамоа ярим финалга йўл олар эди. Шу боис ўйин моҳияти баланд эди. Росси томонидан киритилган 3 та гол Италия термасининг ярим финалга чиқиши учун етарли бўлди. Шу тариқа қолган ўйинларда яна 3 та голга муаллифлик қилган Паола терма жамоаси билан жаҳон чемпионига айланди.

1. Жеффри Херст (ЖЧ-1966) Финал. Англия-Германия 4:2
Жаҳон чемпионатларида бундан ҳам ёрин «хет-трик» қайд этилмаса керак. Футбол ватанида бўлиб ўтган мундиалда инглизлар финалга қадар етиб келишди ва ГФР термасига қарши ўйинда майдонга тушишди. Асосий вақт 2:2 ҳисоби билан якунига етади. Қўшимча дақиқаларда эса Херст исмли футболчи ҳақиқий қаҳрамонга айланади. У яна 2 та гол уриб «хет-трик»ка эришади ва Англия ўз тарихидаги ягона совринга эга чиқади.

Манба: furkat.uz
Киритилди: 14:36, 17.06.2014.
Ўқилди: 6355 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3171]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2057]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1793]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1782]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1684]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1467]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1452]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1394]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1355]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1297]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик