Бразилияда ўтаётган ЖЧ бизга бир-биридан қизиқарли учрашувларни тақдим этиш билан бир қаторда, анча кутилмаган сенсацияларни ҳам қарши олишга мажбур қилмоқда.
Гап шундаки, Уругвай - Англия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда томонлардан бирининг мағлубиятга учраши, айнан ўша жамоанинг ЖЧни Испания билан бир сафда туриб томоша қилишга мажбур қилиши эҳтимоли юқори эканлигини билдирарди. Зеро, иккала терма жамоа ҳам биринчи турда мағлубиятга учраган ва ушбу ўйинда мағлубиятга учрашга на Ходжсон шогирларнинг, на Суарес жамоадошларининг ҳақлари йўқ эди.
Буни яхши тушунган Табарез илк дақиқалардан жароҳат туфайли биринчи турда майдонга тушмаган Суресни асосий таркибга киритди ва бу қарор ўйин якунида ўзини оқлади.
Ўйиннинг илк дақиқаларидан жамоалар эҳтиёткорлик била ҳаракат қилишди. 10 дақиқада Руни Муслеранинг ҳушёрлигини синаб, узоқдан зарба бериб кўрган бўлса, Родригес 15-дақиқада жуда кучли зарбани ижро этди, бироқ тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Шундан сўнг, жамоалар бироз ўйин суръатини пасайтиришди.
Учрашувнинг 32-дақиқасида Руни боши билан дарвозани ишғол қилишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Ушбу ҳужумга жавоб қилиш навбати Уругвайда эди ва уругвайликлар 39 дақиқада майдон марказидан жуда катта тезликда ҳужум уюштиришди. Эдисон Каванининг ҳаволатиб узатилган тўпини Луис Сурес бош билан Жо Харт дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа жамоалар биринчи бўлимни якунлаб беришди.
Иккинчи бўлимда ҳам терма жамоалар навбати билан ҳужумлар уюштиришни бошлашди. Аввалига Суареснинг яқин бурчакка йўллаган зарбасини Харт эгаллаб олган бўлса, Эдисон Кванининг бирга-бир вазиятда берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Табиийки, мағлубиятга учраётган Англияга гол жудаям зарур эди ва жавоб тўпини киритиш учун босимни оширишга мажбур эдилар. Бироқ, уругвайлик ҳимоячилар "футбол ватани" аъзоларининг ҳужумларини ҳар сафар йўққа чиқаришни уддалашди. Бироқ, шундай ҳужумларнинг бирида Руни барибир ўз ниятига етди ва 75-дақиқада Глен Жонсон томонидан етказиб берилган тўпга барчадан аввал етиб келган Уэйн Муслера дарвозасини ишғол қилди.
Ушбу голдан сўнг Уругвай жонлангандек бўлди ва ҳисобда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлди. Баҳснинг 85-дақиқасида ҳимоячилардан қочиб кетишга муваффақ бўлган Суарес зарба беришда адашмади ва ҳисобни 2:1га айлантирди.
Англиялик футболчилар қанчалик ҳаракат қилишмасин, буёғига Уругвай дарвозасини ишғол қилишолмади ва ЖЧдаги иккинчи мағлубиятларини тан олишга мажбур бўлишди. Энди Англия терма жамоасининг тақдири кўпроқ гуруҳдаги бошқа рақибларнинг қўлида.
ЖЧ-2014. "D" ГУРУҲИ, 2-ТУР
УРУГВАЙ - АНГЛИЯ - 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 - 39 Суарес, 1:1 - 75 Руни, 2:1 - 85 Суарес.
Уругвай: Муслера, М. Касерес, Хименес, Годин, А. Перейра, Аревало, Лодейро (Стуани, 67), А. Гонсалес (Фусиле, 79), К. Родригес, Кавани, Суарес (Коатес, 88).
Англия: Жо Харт, Жонсон, Жагелка, Кэйхилл, Бейнс, Жеррард, Хендерсон (Ламберт, 87), Уэлбек (Лаллана, 71), Руни, Стерлинг (Баркли, 64), Старриж.
Огоҳлантиришлар: Годин (9), Жеррард (68).