Кириш Регистрация
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина
24/05 23:45 Женоа - Болонья
25/05 00:00 Жирона - Гранада
25/05 17:00 Осасуна - Вильярреал
25/05 19:15 Реал Сосьедад - Атлетико
25/05 21:00 Ювентус - Монца
25/05 21:30 Альмерия - Кадис
25/05 21:30 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
25/05 23:45 Милан - Салернитана
26/05 00:00 Реал Мадрид - Бетис

Бельгия нимчорак финалга чиқди!

Баҳо:
+ | -

Россия терма жамоаси иккинчи учрашувдирки ўзининг ёрқин ўйинини намойиш қила олмаяпти. Уларнинг ўйинига эркинлик, ранг-баранглик ва шиддат етишмаяпти. Капелло шогирдлари қандайдир қўрқиб, хавотир ва эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда.

Бельгия ҳам ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти. Аммо улар таркибдаги айрим лидер футболчиларнинг маҳорати эвазига иккинчи ўйинда ҳам ғалабани илиб кетишмоқда.

Ўйин Бельгиянинг устунлиги остида бошланди. Тўпни назорат қилиш, дарвоза томон босим уюштириш борасида устунлик дастлабки 30 дақиқа давомида Вильмотс шогирдлари томонида бўлди. Рақибнинг босимларини бартараф этган руслар аста-секин майдоннинг иккинчи ярмига ўта бошладилар. Аммо ҳужумнинг якунловчи қисмида уларга ҳақиқий маънодаги ҲУЖУМЧИ етишмади.

Учрашув тўлалигича бир хил суратда ўтди. Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида бельгияликлар ўз жарима майдончалари яқинида тўпни эгаллаб олишди ва қарши ҳужумга ўтишди. Ориги тўпни чап қанотдан жарима майдончасига кириб бораётган Азарга узатди ва ўзи дарвоза яқинига бориб, зарба бериш учун қулай позицияни эгаллади. Қолганини Эден бажарди. У бир ҳимоячини алдаб ўтиб, тўпни Оригига етказди. Кучли зарба ва гол!

Қолган дақиқаларда Россия ҳисобни тенглаштирадиган аҳволда эмасди. Аксинча яна бир қарши ҳужумдан гол ўтказиб юборишларига сал қолди. Яна ўша Азар бу сафар Миральясни қулай вазиятга чиқарди. Унинг зарбасини Акинфеев қайтариб қолди.

Шу тариқа, Бельгия терма жамоаси муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи йўлланма учун Россия, Жанубий Корея ва Жазоир терма жамоалари кураш олиб боришади.

ЖЧ-2014, "Н" ГУРУҲИ, 2-ТУР
БЕЛЬГИЯ - РОССИЯ - 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 88 Ориги.
Бельгия: Куртуа, Алдервейрелд, Компани, ван Бейтен, Вермален (Вертонген, 31), Витцель, Феллайни, Мертенс (Миральяс, 75), де Брюйне, Э. Азар, Лукаку (Ориги, 57).
Россия: Акинфеев, Козлов (Ещенко, 62), В.Березуцкий, Игнашевич, Д.Комбаров, Глушаков, Файзулин, Самедов (Кержаков, 90), Шатов (Дзагоев, 83), Канунников, Кокорин.
Огоҳлантиришлар: Глушаков (38), Витцель (54), Алдервейрелд (73).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:53, 22.06.2014.
Ўқилди: 4522 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.