Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Португалиянинг ўйини қовушмаяпти ёхуд Роналдунинг жодулангани ростми?!..

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи мундиални қайси терма жамоалар эрта тарк этишига бир қадар аниқлик киритиб берди. Таассуфки, ҳеч кутилмаган чемпионликка асосий даъвогар ҳисобланган амалдаги чемпионлар юкларини эрта йиғиштиришди. Бу сенсацион натижа эди, албатта. Аммо буни қарангки, кутилмаган натижалар шу билан тугаб қолмади. Мусобақадан олдин яққол кучсиз дея таърифланаётган терма жамоалар Европанинг кучли термаларини мағлубиятга учратишмоқда.

Аввало, кейинги сафар ҳам “Олтин тўп”ни қўлга киритишни ният қилган Роналду ва унинг терма жамоаси ҳақида. Гарчи ҳеч ким Португалиянинг чемпионлик учун яққол даъвогар деб очиқ-ойдин айтилмаса-да, аммо Португалиянинг ашаддий мухлислари ич-ичларидан бунга ишонганликлари бор гап. Лекин Паолу Бенту шогирдлари дастлаб немислар томонидан тор-мор этилишди, кейин эса АҚШ билан бўлган матчда мағлубиятдан зўрға қутулиб қолишди. Хўш, бундай омадсизликнинг сабаби нимада? Тўғри, Германия чиндан ҳам кучли, лекин 4:0 ҳисобидаги мағлубият, рақиб қанчалик кучли бўлмасин, Португалияга ярашмасди. Буни қарангки, ўша ўйиндан сўнг португалларнинг бу сафар унчалик кучли эмаслиги сезилиб қолди, шунинг учун ҳам кўпчилик АҚШ билан дурангга имзо чекилганидан ажабланмагандир. Бу омадсизликнинг биринчи сабаби эса шак-шубҳасиз Роналдунинг нурсиз ўйин кўрсатаётганидир. Мундиалдан олдин мусобақани интиқлик билан кутаётгани такрор-такрор таъкидланган Криштиану, афтидан, фақат кутиш билан чегараланган шекилли. Чунки у на ёрқин ўйин кўрсатди ва на гол ура олди. АҚШ билан бўлган ўйинда бор-йўғи бир марта аниқ зарба йўллагани ҳамда қатор қулай вазиятларни йўққа чиқаргани эса унда руҳий ва жисмоний жиҳатдан муаммолар борлигини кўрсатиб турибди. Эҳтимол, қатор нашрларда таъкидланган мавзу — Роналдунинг ганалик афсунгар томонидан жодулангани ростдир. Ахир бу мавсумда клуби билан Европада тенгсиз деб топилган ва тўпурарга айланган юлдузнинг термада бундай нурсиз ўйнашини қандай изоҳлаш мумкин?!

ЧЕМПИОН ОРТГА ҚАЙТДИ
Австралия билан бўлган матчда, ниҳоят, ҳар томонлама мукаммал таркиб танлаган дель Боске, ҳартугул, сўнгги матчда Испания кўп нарсага қодирлигини исботлаб берди. Ҳа, ўша ўйинда мухлислар жамоаси учун жон куйдириб ўйнаган Давид Вилья, хавфли вазиятлар яратган ва улардан бирини ижобий якунлаган Хуан Мата каби футболчиларнинг ўйинини алам билан кузатишди. Негаки, Австралияга қарши кечган матчда ўйин тақдирини ҳал қилган чармтўп усталари ҳал қилувчи ўйинларда бош мураббий томонидан захира ўриндиғига михлаб ташланганди. Эҳтимол, бу футболчилар ҳеч бўлмаганда Чилига қарши ҳаракат қилганларида Испания ҳозир нимчорак финал ҳақида ўйлаётган бўлармиди?! Чунки шахсан Вильянинг ўйинида Испанияга етишмаётган шиддат сезилди. Висенте дель Боске муносиб эшкакчиларни танлаб бўлганида унинг “Титаник”и иккита айсбергга тўқишган ва чўкиб бўлганди. Аммо бу Испаниянинг куч-қудратига соя сола олмайди. 2018 йилги жаҳон чемпионатида ҳам, албатта, испанлар ғолибликка асосий даъвогар ҳисобланишади. Фақат дель Боске бу сафар ўз ишига жиддийроқ ёндашса бўлгани.

БУНИ ЎЙИН ДЕЙДИЛАР...
Қийин гуруҳга тушган бўлса-да, бирор марта мағлубиятга учрамаган Мексика терма жамоаси ҳақли равишда нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Сўнгги ўйинда эса Америка қитъаси вакиллари Хорватияга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ўйиндан олдин берган интервьюсида хорватлар бош мураббийи Нико Ковач кимдир қўрқиши керак бўлса, бу фақат мексикаликлар бўлишини таъкидлаганди. Ҳа, Мексика термаси ростдан ҳам қўрқди, шунчалик қўрқдики, якунда Европа вакиллари ана шу қўрқувнинг қурбонига айланишди. Шу ўринда яна бир жиҳатни таъкидлаш керак, биз шу пайтгача Жозе Моуринью, Юрген Клопп каби мутахассисларни эҳтиросли, ўйин жараёнида ҳеч қачон тинч турмайдиган мутахассислар дея тан олардик. Энди эса бу рўйхатга ҳеч иккиланмай Мексика терма жамоаси устозини ҳам киритиш мумкин. Шу пайтгача ҳеч ким танимайдиган мутахассис ўзининг ҳиссиётган бойлиги, тез-тез жазавага тушиши, тинимсиз эътироз билдириши ва, албатта, шу пайтгача беркиниб ётган истеъдоди билан кўпчиликнинг хотирасига ўрнашиб қолди.

Хорватия ҳам ёмон ўйнамади. Тан олиш керак, кўп ҳолларда омаднинг юз ўгириши натижасида яққол голли вазиятлар йўққа чиқаверди. Мексикалик футболчиларга қараганда сезирларли даражада тажрибали бўлган Лука Модрич ёки Марио Манжукич каби футболчилар ҳеч нарса қила олишмади. Афтидан, Модричнинг ёрқин ўйини “Реал”нинг, Манжукичнинг муваффақияти эса “Бавария”нинг тажрибали футболчиларига боғлиқлиги сезилиб қолди. Мексика эса бугунги футбол Марадона ёки Пеле давридаги миллионлар ўйинидан тамомила фарқ қилишини исботлаб берди. Ҳақиқатан ҳам ҳозирда муваффақият жамоавий ўйинга боғлиқ бўлиб қолди. Акс ҳолда, Роналду бунчалик қийин вазиятга тушмасди, Месси Эрон дарвозасига зўрға гол киритмасди, Торрес, Давид Силва каби футболчилар чемпионатни барвақт тарк этишмасди.

Фикримиз якунида шуни айтиб ўтмоқчимиз, ҳали сенсациялар давом этади. Жаҳон чемпионати бундан-да ажабланарли, қизиқарли ҳолатларни тақдим этиши шубҳасиз. Бунинг гувоҳи бўлиш учун эса ойнаи жаҳон қаршисидан узоқлашмай, яқин ҳафталар ичида футбол билан алоқани узманг. Бразилия спектакли давом этади!

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:44, 24.06.2014.
Ўқилди: 10694 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.