Испания, Англия, Хорватия каби Европанинг бир қатор кучли терма жамоаларига қўшилиб Италия ҳам Бразилияда ўтаётган Жаҳон чемпионатидаги иштирокини гуруҳ баҳсларидаёқ якунлади. Уругвай терма жамоаси билан бўлиб ўтган гуруҳнинг сўнгги 3 тур ўйинида Италия 0-1 ҳисобида имкониятни бой берди ва гуруҳда қолиб кетди.
Ушбу ўйинда Италияни дуранг натижа ҳам қониқтирарди ва ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ пранделли шогирдлари тўпни кўпроқ ўзларида ушлаб турган ҳолда тартибли ўйин намойиш этиб вақтни "ўлдириш"га ҳаракат қилишди. Уругвай эса кўпроқ эътиборни қарши ҳужумга қаратди.
Биринчи бўлимда иккала жамоа ҳам Балотеллининг кетма-кет қўполлик ишлатиб "сариқ" ишлаши ва 32 дақиқада Суареснинг ўткир бурчак остида туриб зарба берши ва Буффоннинг тўпни қайтариши, қайтган тўпга Каванининг берган зарбасини ҳам Буффон қийинчилик билан бартарф этишидан бошқа айтарли вазият содир этишмади.
Иккинчи бўлимда ҳам Италия худди биринчи бўлимдаги ўйинини намойиш этишга қарор қилди. Шунингдек, "мовий гвардия" футболчилари ўйин услубига қўполликни ҳам қўшиб олди ва улар рақибга нисбатан кескинроқ ўйнашни бошлади. Шундай вазиятларнинг бирида, ўйиннинг 60 дақиқасида Маркизио ҳакамнинг кўз олдида рақибнинг оёғига бутсасининг таг қисми билан очиқчасига зарба берди ва мексикалик ҳакам Маркизиони иккиланмасда туриб майдондан четлатди.
Шу дақиқадан бошлаб 10 киши бўлиб қолган Италияга қарши Уругвайнинг ҳужумлари хавфли кўриниш ола бошлади. 65 ддақиқада Сурес жарима майдончаси ичдан чамаси 12 метрлар масофадан Буффон дарвозаси томон зарбабреди, италиялик посбон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Ўйиндаги гол 81-дақиқада Диего Годин томонидан киритилди. Бурчакдан ошириб берилган тўпга ҳаммадан баланд сакраган Годин бош билан зарба берди ва Буффонни ожиз қолдирди.
Шундан сўнг, 10 киши бўлиб курашаётган Италия гол уриши зарур эди, бироқ ҳар қанча ҳаракат қилишмасин италиялик футболчилар Муслера дарвозасини ишғол қила олишмади.
Шудай қилиб, Италия терма жамоаси ушбу Жаҳон чемпионатидаги иштирокини гуруҳ баҳсларидаёқ якунлади. Италия иштирок этган гуруҳда Коста-Рика 1-ўрин билан (!) ва Уругвай терма жамоаси эса иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Англия ва Италия терма жамоалари энди Жаҳон чемпионатини томошабинлар қаторида кузатиб боради. Пранделли бошчилигидаги "мовий гвардия" ўз миссиясини якунлай олмади.
ЖЧ-2014. "D" ГУРУҲИ, 3-ТУР
ИТАЛИЯ - УРУГВАЙ
Гол: 0:1 – 81 Годин.
Италия :Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Кьеллини, Дармиан, Де Шильо, Верратти (Мотта, 75), Пирло, Маркизио, Балотелли (Пароло, 46), Иммобиле (Кассано, 71).
Уругвай : Муслера, М. Касерес, Хименес, Годин, А. Перейра (Стуани, 63), А. Гонсалес, Аревало, К. Родригес (Г. Рамирес, 78), Лодейро (М.Перейра, 46), Суарес, Кавани.
Огоҳлантиришлар: Балотелли (22), Аревало (46), Де Шильо (77), Муслера (90).
Четлатиш: Маркизио (60)