Кириш Регистрация

Нигерия ютқазди, аммо плей-оффга чиқди

Баҳо:
+ | -1

Бразилияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг "F" гуруҳи 3 тур ўйинлари якунланди ва биз нимчорак финалнинг яна икки иштирокчиси номини билиб олдик.

Гап шундаки, ушбу гуруҳда Аргентина аввалги икки ўйинда ғалаба қозониб, 6 очко жамғарган ҳода нимчорак финал йўлланмасини ҳал қилган ва гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун Нигерия ва Эрон термалари кураш олиб боришди.

Якунига етган Аргентина - Нигерия баҳсида жамоалар тенг кураш олиб боришди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Ди Мария жарима майдончаси ичидан Эньяма дарвозаси томон зарба берди, нигериялик посбон тўпни қайтарди, бироқ қайтган тўпга Месси ҳаммадан аввал етиб келиб зарба берди. 0-1!

Шундан сўнг майдон марказидан ўйинни бошлаган нигерияликлар тезда ҳужумга отланиб бир дақиқадан сўнг жавоб қатаришди. Қанотда бир ўзи қолиб кетган Аҳмад Муса қийналмасдан Ромеро дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлимга Рицолли томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида Аргентина жарима зарбасига эга бўлди ва Месси ҳар доимгидек масъулиятни ўз бўйнига олиб зарбани ижро этишга қарор қилди. Эньяма жонли девордаги ҳимоячиларни ўрнатиш учун жон ҳолатда бақирганига қарамай, уни ҳеч ким эшитмади ва Месси айнан жонли девор ёпмаган нуқтани топиб қойилмақом зарба берди. Бу вазиятда нигериялик бошқа футболчиларга қўшилиб Эньяманинг ўзи ҳам Мессининг зарбаси қай тарзда дарвозадан ўрин олишни томоша қилишга қарор қилди. 1-2 ва Месси бир кун олдин нишонлаган туғилган кунига иккита гол совға қилди.

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқалари ҳам голлар билан бошланди. 47 дақиқада аргентиналик ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан Муса яна бир бор унумли фойдаланиб, ромеро дарвозасини ишғол қилди ва Аргентинада Месси бўлса, Нигерияда Муса борлиини эслатиб қўйди.

50 дақиқада эса Аргентина яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бурчакдан ошириб берилган тўпга зарба бериш учун жарима майдончасидаги ҳамма курашди, бироқ тўпнинг ўзи Рохонинг тиззасига келиб тегди ва гол!

Учрашувда бошқа гол киритилмади ва Аргентина гуруҳда юз фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Нигеряи терма жамоаси гарчи мағлуб бўлган бўлса-да, 4 очко билан иккинчи ўринда нимчорак финалга йўл олди.

ЖЧ-2014. "F" ГУРУҲИ, 3-ТУР

НИГЕРИЯ - АРГЕНТИНА 2-3 (1-2)

Голлар: 0:1 – 3 Месси, 1:1 – 4 Муса, 1:2 – 45+1 Месси, 2:2 – 47 Муса, 2:3 – 50 Рохо.

Нигерия: Эньема, Эмброуз, Омеруо, Йобо, Ошанива, Оби Микел, Онази, Одемвинги (Нвофор, 80), Бабатунде (Учебо, 66), Муса, Эменике.
Аргентина: Ромеро, Сабалета, Гарай, Фернандес, Рохо, Маскерано, Гаго, Ди Мария, Месси (Альварес, 63), Игуаин (Биглия, 90), Агуэро (Лавесси, 38).

Огоҳлантиришлар: Омеруо (49), Ошанива (51).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:20, 25.06.2014.
Ўқилди: 4405 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.