Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Хон Мен Бо ЖЧ-2014 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бельгияга қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
- Бельгия гуруҳдан чиқиб бўлди, шунинг учун бу терма футболчилари хоҳлаган сўзларини айтишлари мумкин. Улар учун бу ўйин қандай аҳамиятга эгалигини билмайман. Бу мени кам қизиқтиради. Бир нарсани аниқ айтишим мумкин, биз, корейслар бу ўйинни қанчалик муҳимлигини биламиз. Аввалги ўйинларда футболчиларимиз қўлларидан келганча ўйнадилар, энди эса, янада кўпроқ куч сарфлашимиз керак. Корейс ҳалқи мўъжизаларга ишонади, биз буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
- Россияга қарши ўйин жаҳон чемпионатининг энг зерикарли ўйинларидан бири бўлди, аммо сизлар дурангга эришдиларингиз Иккинчи ўйин қувноқ кеди, аммо мағлубиятга учрадингиз. Шахсан сизга қайси ўйин ёқди?
- Қувноқ футбол - бу яхши, аммо қўлга киритилган очколар - янада яхшироқ. Шахсан мен учун мағлубият, гарчи қизиқ ўйинда учралган бўлса ҳам, биринчи ўринда мағлубиятдир. Ҳа, Жазоирга қарши учрашувда яхши ўйнаган вазиятларимиз бўлди, аммо ўйиндан сўнг ҳаммамиз хафа эдик. Россия бизга кўпроқ қувонч келтирди", - дейди Хон Мен Бо.