Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Россия плей-оффга чиқа олмади!

Баҳо:
+2 | -

ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи якунланди ва нимчорак финалда қатнашадиган барча жамоалар номи маълум бўлди. Плей-оффнинг сўнгги йўлланмасига Жазоир терма жамоаси эга бўлди. Улар ўзлари учун керакли бўлган дуранг натижани қўлга кирита олдилар.

Ғалаба учун ўйнаган Россия эса тезкор гол уриб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Комбаров қап қанотдан етказиб берган тўпни Кокорин бош билан дарвозага йўллади. Шундан кейин майдонда тенгкураш кечди. Сезилар-сезилмас устунлик Россия томонида бўлди.

Иккинчи бўлимда эса россиялик ҳимоячилар индивидуал жиҳатдан кучли бўлган Жазоир футболчиларини қоида бузиш эвазига тўхтатишга мажбур бўлдилар. Африкаликлар жарима зарбасини дарвозани ишғол қилишди. Игорь Акинфеев тўпга чиқишда қўпол хатога йўл қўйди ва Сулаймоний бош билан тўпни дарвозага йўллади.

Голдан кейин тўлалигича ҳимояга "ётган" африкаликлар қолган дақиқаларда рақибга дарвоза томон зарба беришнинг имконини беришмади.

12 йилдан кейин ЖЧга чиққан Россия терма жамоаси эса 2та дуранг билан ортга қайтадиган бўлдилар.

Бельгия терма жамоаси эса учинчи ўйинда ҳам 3 очкони қўлга киритди. Жанубий Корея иккинчи бўлимда тўлалигича майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнаб, бельгияликлар дарвозасига йўл топа олмади. Аксинча, ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Ян Вертонген жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

ЖЧ-2014, "Н" ГУРУҲИ, 3-ТУР
ЖАЗОИР - РОССИЯ - 1:1
Голлар: 0:1 – 6 Кокорин, 1:1 – 60 Сулаймоний.
Жазоир: Мболи, Манди, Аллиш, Белькалем, Месба, Бенталеб, Меджани, Фегули, Браҳимий (Йебда, 71), Жабу (Гилас, 77), Сулаймоний (Суданий, 90).
Россия: Акинфеев, Козлов, В.Березуцкий, Игнашевич, Д.Комбаров, Глушаков (Денисов, 46), Файзулин, Шатов (Дзагоев, 67), Самедов, Кокорин, Кержаков (Канунников, 81).
Огоҳлантиришлар: Месба (39), Д.Комбаров (57), Козлов (59), Гилас (87), Кадамуро-Бентаиба (90).

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - БЕЛЬГИЯ - 0:1
Гол: 0:1 – 77 Вертонген.
Жанубий Корея: Чон Сон Рен, Ли Юн, Хон Чжон Хо, Ким Ен Гвон, Юн Сук Ен, Ан Гук Ен (Ли Кеун Хо, 46), Ки Сон Ен, Ли Чун Юн, Гу Чжа Чхоль, Сон Хын Мин (Чжи Дон Вон, 73), Ким Шин Ук (Ким Бо Ген, 66).
Бельгия: Куртуа, Ванден Борре, ван Бейтен, Ломбертс, Вертонген, Дембеле, Дефур, Мертенс (Ориги, 60), Феллайни, Янузай (Шадли, 60), Миральяс (Э. Азар, 88).
Огоҳлантиришлар: Хон Чжон Хо (35), Дембеле (50).
Четлатиш: Дефур (44).

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Бельгия 3 3 0 0 4-1 9
2 Жазоир 3 1 1 1 6-5 4
3 Россия 3 0 2 1 2-3 2
4 Жанубий Корея 3 0 1 2 3-6 1
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:06, 27.06.2014.
Ўқилди: 5430 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.